Бугун электроника ишлаб чиқарувчи Жанубий Кореянинг етакчи Samsung Electronics компаниясида ёнғин содир бўлди. Ёнғин Сеулдан 40 километр узоқликда жойлашган заводнинг ишлаб чиқариш линияларидан бирида маҳаллий вақт билан 12.36 да юз берди. Ёнғинни бартараф этиш ишида 15 та ўт ўчириш гуруҳи иштирок этди. Юзага келган алангани ўчиришга 30 дақиқа вақт сарфланди. Ҳозирда жабрланганлар хақида аниқ маълумот йўқ, ёнғиннинг сабаби ва қанча зарар келтирганлиги хақидаги маълумотлар аниқланяпти. Samsung Electronics дунёдаги энг йирик электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Компания 2013 йилнинг илк чорагида смартфонлар савдоси бўйича дунёдаги энг пешқадам бўлди.