Главная » 2014»Июль»14 » Самарқандлик аёл ўз онасини бошига уриб ўлдирди
00:34
Самарқандлик аёл ўз онасини бошига уриб ўлдирди
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида истиқомат қилган Шоҳида Т.нинг мурдаси бош қисмида кўплаб жароҳатлар билан Самарқанд шаҳри ҳудудидан топилди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Тезликда жиноий иш қўзғатилиб, Шоҳиданинг барча қариндошлари ва қўшнилари сўроқ қилинди. Тезкор қидирув ишлари натижасида жиноятга Шоҳиданинг ишсиз қизи – Иноят П.нинг алоқаси борлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Daryo.uz.
«На посту» газетасида қайд этилишича, Иноят биринчи терговдаёқ айбини бўйнига олган. Қизнинг айтишича, Шоҳида она-бола ўртасида бўлган жанжалнинг қурбонига айланган.