Лондонда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида ғолиб спортчиларга тақдим этиладиган медаллар учун жами саккиз тонна олтин, кумуш ва бронза ишлатилди, деб хабар беради РАТА-ТАСС.
Бу Олимпия ўйинлари тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Спортчилар учун жами 4700 медаль тайёрланган бўлиб, ҳар бири 410 граммга тенг. Пекин Олимпиадаси медалларининг оғирлиги 210 граммдан иборат эди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, олтин медаллардаги олтин миқдори олти граммни ташкил этади.