Шимолий Қозоғистон вилоятида йўл музлаб қолгани натижасида ичида 70 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Anhor.uz хабарига кўра, автобус Россия пойтахти Москвадан Чимкентга кетаётган бўлган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким қурбон бўлмаган, ўн киши енгил шикастланган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ улар шифохонага ётишдан бош тортишган, деб ёзади Newskaz.ru.
Today.kz хабарига кўра, ағдарилиб кетган автобус ичидаги ўзбекистонликлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлган. Унга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилган.