Инсоният ҳамма нарсанинг тескарини қилишга одатланган. Улғайишга ошиқади, кейин болалигини қўмсаб хўрсинади. Бойлик йўлида ўз соғлиғидан ҳам кечади, кейин ўша соғлиқни тиклаш учун миллионлар сарфлайди. Келажакка шу даражада сабрсизлик билан интиладики, бу интилиш йўлида ҳозирги замонидан ҳам воз кечади, натижада на унга эришади ва на бу билан қолади. Худди ҳеч қачон ўлмайдигандай яшайдида, афсуски, аксарият ҳолларда ҳеч қачон яшамагандай дунёдан ўтади…
Пауло КОЭЛО
Ростдан ҳам шунақа.
Инсоният ҳамма нарсани тескари қилишга, тескари кўришга одатланган. Бировга ёмонлик қилиб роҳатланади, ўзига ёмонлик қилиб завқ олганларни эса қарғайди. Бировга меҳр беришни истамайди, лекин ўзига кераклича меҳр бермаётганликларидан нолиб, дунёларга сиғмайди. Дунёнинг беш кунлигини билади, ҳис қилади, эшитади, такрор эшитади, яна эшитади, лекин минг йил яшайдигандай кибрланаверади. «Дўстим йўқ» деб ҳафа бўлади, унга узатилган дўстлик қўлларини эса рад этишдан чарчамайди. Ўзи бировни кечира олмайди, лекин гуноҳларини Худо кечиришига умид қилиб, тавба қилаверади. Яқин кишисининг кичик айбини кўради, пашшадан фил ясайди, кичик нуқсони учун кечагина энг яқини бўлган одамидан ҳам ўйламай воз кечади. Ҳамманинг дилини оғритади. Яна “Мен нега бахтли бўлолмайман” дея ажабланиб қўяди…
|