2013 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга $2,258 млрд. юборилган.
Россия Марказий банкининг маълумотларига кўра, 2013 йилнинг учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказиш операциялари ҳажми $2,258 млрд.ни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда ($1,969 млрд.) 14,67%га кўп.
Россиядан Ўзбекистонга юборилган битта пул маблағининг ўртача суммаси $653 га тенг бўлган. Ўтган йили ушбу кўрсаткич $655ни ташкил этганди.
Ўзбекистондан Россияга юборилган пул маблағларида ҳам ўсиш кузатилиб, ўтган йилги $108 млн.дан $151 млн.га етган (+39,81%). Ҳисобот даврида битта операция суммаси $1893 дан $2065га кўтарилган.
Шу тариқа 2013 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича Ўзбекистон, Тожикистан ва Украина МДҲ давлатлари орасида Россиядан пул ўтказмалари бўйича кучли учликни ташкил қилган.