Россия президенти Владимир Путин давлатнинг биринчи шахсларига мўлжалланган янги маҳаллий лимузин ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида эканлигини маълум қилди.
Путиннинг айтишича, "ЗиЛ” лимузини асосида тайёрланган автомобиль синовдан ўтмоқда. Президент машина ҳақида бошқа тафсилотларни айтмади, бироқ унинг дизайнини танлашда ўзи иштирок этмаётганини таъкидлаб ўтди.
Маълумки, давлат амалдорлари учун автомобиль тайёрлаш билан "ЗиЛ” ва "ГАЗ” компаниялари шуғулланади. Янги лимузин ишлаб чиқаришни кўзда тутган лойиҳа қиймати бир миллиард еврога яқин.