Главная » 2013»Январь»27 » “Реал” ўйинчилари Моуриньюнинг кетишини талаб қилишмоқда
01:26
“Реал” ўйинчилари Моуриньюнинг кетишини талаб қилишмоқда
"Реал” футболчилари Икер Касильяс ва Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Переснинг ёнига қатъий талаб билан келди: ёки у Жозе Моуриньюни ишдан кетказади, ёки улар клубни тарк этишади. Хорижий спорт нашрлари шу ҳақда хабар беришмоқда.
Журналистларнинг айтишларича, раҳбарият билан ўтказилган мажлис давомида футболчилар Пересга, агар португалиялик мутахассис ишдан четлатилмаса, бошқа футболчилар ҳам клубдан кетишига ишора қилишган.