Португалиянинг Лиссабон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси финали ўз ниҳоясига етди. Унда “Реал” жамоаси асосий вақтда “Атлетико” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Қироллик клуби” ҳисобни сўнгги 90+3 дақиқада тенглаштиргани ҳақида ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Қўшиб берилган экстра-таймларда эса “Реал” рақиб дарвозасига яна учта гол киритди.
“Реал”нинг азалий орзуси амалга ошди. Клуб Чемпионлар лигасининг 10 карра ғолибига айланди!
Юртимиздага ушбу клубнинг барча мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз! “Атлетико” мухлислари ҳам ўз жамоалари билан бемалол фахрланишса бўлади. Шунчаки бугун уларнинг кунлари эмас экан!
Реал Мадрид Испания – Атлетико Испания 4:1 (Қўшимча вақтда)
Голлар: 0:1 – 36 Годин, 1:1 – 90 Рамос, 2:1 – 110 Бэйл, 3:1 – 118 Марсело, 4:1 – 120, пенальти Роналду.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Рамос, Варан, Коэнтрау (Марсело, 59), Хедира (Иско, 59), Модрич, Ди Мария, Бэйл, Бензема (Мората, 79), Роналду. Атлетико – Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис (Алдервейрелд, 83), Габи, Тиагу, Р. Гарсия (Соса, 66), Коке, Коста (Адриан, 9), Вилья.
Огоҳлантиришлар: Р. Гарсия (27), Рамос (27), Хедира (45), Миранда (53), Вилья (72), Хуанфран (74), Коке (86), Габи (100), Марсело (118), Годин (120), Роналду (120), Варан (120).