Халқаро футбол тарихи ва статистикаси (IFFHS) 2012-йилнинг энг яхши ҳакамлари рейтингини эълон қилди.
Ҳамюртимиз Осиёнинг уч карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов кучли ўнликка киришга эришди. IFFHS маълумотларига кўра, Равшан Эрматов 35 очко билан олтинчи ўринни эгаллаган. Шуни таъкидлаш лозимки, Равшан Эрматов Осиё ва МДҲ давлатлари вакилларида ушбу ўнликка кира олган ягона ҳакам бўлди.
Рейтинг биринчи поғонасидан Португалия вакили Педру Проэнса турибди. Туркиялик Жюнейт Чақир иккинчи, инглиз ҳаками Ховард Уэбб - эса учинчи ўриндалар.
Венгриялик ҳакам Виктор Кассаи тўртинчи, германиялик Вольфганг Штарк эса Эрматовдан олдинги яъни бешинчи поғонада. Рейтинг қуйидагича кўриниш олган:
1.Педро Проэнса(Португалия) 174
2.Жунеит Чақир(Туркия) 73
3.Ховард Уэбб(Англия) 72
4.Виктор Кассаи(Венгрия) 50
5.Вольфганг Штарк(Германия) 40
6.Равшан Эрматов(ЎЗБЕКИСТОН) 35
7.Дамир Скомина(Словения) 26
8.Вильмар Ролдан(Колумбия) 20
9.Феликс Брих(Германия) 15
10.Стефан Ланнов(Франция) 13