Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон ва андижонлик ёш актёр Йигиталининг тўйи бўлаётганлиги хақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу гап-сўзларни хонанда Райхон "Биласизми... буни кейинроқ ошкор қилмоқчи эдик”, каби жавоб билан изоҳлади. Демак, улар орасида нимадир борлиги ва уларнинг тўйи хақидаги миш-мишлар ўз тасдиғини топади.
Аммо бундан бир қанча вақт олдин Райхон ва Сардор Рахимхоннинг тўйи бўлаётганлиги хақида ҳам гап-сўзлар бўлганди. Орадан бироз ўтгандан сўнг бу икки хонанда гап сўзларни "Клипдан келтирилган суратларга асосланган уйдирмалар”, деб рад этишганди. Кўрамиз, Райхон ва Йигитали ҳам навбатдаги пиар реклама билан бошланаётган клипдаги лавҳалармикан ёки тақдир? Буни вақт кўрсатади.