Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева эгизак фарзандли бўлди.
Ҳозиргина хонанда Нилуфар Усмонова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Райҳон Ғаниеванинг эгизак фарзанд кўргани ҳақида хабар қолдирди.
Хонанданинг барча мухлисларига Райҳоннинг икки ўғил фарзанд кўргани ажойиб хушхабар бўлди.
Sayyod нашрига санъаткорнинг ўзи бу ҳақда шундай дейди:
"Бугун эгизакни дунёга келтирдим. Бу янгиликни ҳеч кимга айтмагандик, фақат қариндошлар биларди. Икки ўғлимдан бири кичикроқ туғилгани боис, ҳозир униси барокамерада ва мен жудаям хавотирдаман. Ўғилларимни Ислом ва Имрон дея номладик!"
“Ўғиллар муборак бўлсин @rayhonganieva умри рисқи билан бергани рост бўлсин” дея хабар қолдирган Нилуфар ўз саҳифасида.
Биз ҳам таҳририятимиз номидан хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновни ушбу бахтли кун, икки карра бахт билан табриклаб, уларга фарзандлари камолини кўришларини тилаб қоламиз.
|