Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси Осиё қитъасининг XXI асрдаги энг кучли клублари рейтингини эълон қилди. Рейтингда эълон қилинган топ-300 талик 2001-2012 йиллардаги расмий мусобақалар натижалари асосида тузиб чиқилган.
Тошкентнинг "Пахтакор” жамоаси Осиё қитъасининг асримиздаги энг кучли жамоалари рейтингида 943 балл билан учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўрин Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол” ва "Ал-Иттиҳод” жамоаларига насиб этди. "Пахтакор” Ўзбекистон миллий чемпионатида тўққиз, мамлакат кубогида ўн бир марта бош совринни қўлга киритган. Ҳар икки кўрсаткич бўйича юртимизда рекорд ўрнатган "пахтакорчи”лар Осиё чемпионлар лигаси ташкил этилган 2002 йилдан буён унда узлуксиз иштирок этиб келаётган ягона жамоадир. "Пахтакор” бу мусобақада икки маротаба ярим финалгача етиб борган. Шунингдек, 2007 йили Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари кубогини қўлга киритган. "Пахтакор”дан кейинги ўринларни Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Қувайт жамоалари эгаллаган. Пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор” эса рўйхатнинг 34-қаторидан жой олган. Рейтингнинг топ-10талиги ва Ўзбекистон клублари кўрсаткичлари қуйидагича: 1. Ал-Ҳилол (Саудия Арабистони) – 1.040,5 2. Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони) – 980,0 3. Пахтакор (Ўзбекистон) – 943,0 4. Сувон Самсунг (Жанубий Корея) – 934,5 5. Гамба Осака (Япония) – 923,5 6. К ашима Антлерс (Япония) – 912,5 7. Сеонгнам (Жанубий Корея) – 901,5 8. Сепаҳон (Эрон) – 896,0 9. Чонбук Моторс (Жанубий Корея) – 867,0 10. Қувайт СК (Кувайт) – 825,0 -------------------------------------- 34.Бунёдкор (Тошкент) – 618,0 36.Нефтчи (Фарғона) – 603,5 38.Насаф (Қарши) – 577,5 103.Машъал (Муборак) – 361,5 152.Навбаҳор (Наманган) – 296,0 158.Қизилқум (Зарафшон) – 287,5 170.Динамо (Самарқанд) – 273,0 177.Бухоро (Бухоро) – 256,0 180.Шўртан (Ғузор) – 255,0 190.Андижон (Андижон) – 244,5 192.Металлург (Бекобод) – 241,0 212.Локомотив (Тошкент) – 218,0 267.Трактор (Тошкент) – 162,0 295.Олмалиқ (Олмалиқ) – 136,5 296.Сўғдиёна (Жиззах) – 136,5
|