Главная » 2012»Декабрь»15 » "МТС-Ўзбекистон янги йилдан ўз фаолиятини қайта бошлайди"
18:43
"МТС-Ўзбекистон янги йилдан ўз фаолиятини қайта бошлайди"
Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон-Россия ҳукуматларо комиссиялари учрашувини кузатаётган журналистлар ёпиқ эшиклар ортидаги муҳокамаларда МТС ишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилинганини айтмоқда. Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак етакчилигида 13 декабр куни Тошкентга сафар қилган Россия делегациясининг куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашиши белгиланган. Ушбу учрашувларни билвосита кузатаётган тошкентлик мустақил журналист ва Uzmetronom интернет газетаси муҳаррири Сергей Ежковнинг айтишича, Ўзбекистон-Россия ҳукуматларо комиссиялари ўртасида бўлаётган музокаралардаги муҳим масалалардан бири айнан МТСнинг Ўзбекистондаги филиали "Ўздунробита" ширкати фаолиятини қайта тиклашдир. Бугун кечки пайт соат 17:00 да Россия делегацияси раҳбари Дмитрий Козакни президент Каримов қабул қилади. Кейин иккала ҳукумат комиссияси ўртасида музокаралар бўлади ва кечки соат 19:00 да матбуот анжумани бўлиши керак. Биздаги маълумотларга кўра, бу анжуманда МСТнинг иши қайта иш бошлаши расман эълон қилинади. МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита"нинг қайта иш бошлашига шу вақтга қадар ҳам шубҳа қилмаган журналист Сергей Ежков ҳам очиқ тарзда бўлмаса-да, ширкатнинг собиқ ходимлари ишни январдан бошлашга шайланишаётганидан хабардор эканини айтди. 20 ноябр куни Ўзбекистон Олий Хўжалик суди "Ўздунробита”нинг лицензиясини қайта тиклаш мақсадида Тошкент шаҳар Хўжалик суди ҳукми устидан киритилган даъво аризасини кўриш жараёнини номаълум муддатга тўхтатган эди.
XUDO XOLASA MTS IWLASA JUDA ZO'R BO'LARDI BELAYN BILAN USELL NI BURNINI ERGA IWQALAP KO'YIW KERAK BAXOLARINI XAM KIMMATLATI YUBORDI BULA MANI MTS NOMERLARIM KACHON IWLAR EKAN +998627111166 +998627055560 +998627225560 MANI XAMMA NOMERLARIM TURIP DI XUDO XOLASA OZ KOLDI ENDI.
MANGA FARQI YO MTS, UCELL, BEELINE, PERFEKTUM XAMMASIDAYAM GAPLASHSA BOLADIYU BARBI XAMMASIDAYAM BITTADAN KAMCHILI BOR QAYSINISIDIR NETGA YAXSHI KIRADI QAYSIDIRI YAXSHI ALOQA XAMMASIYAM ISHLASA BOLDIYU MAN KAMANIYA TANLAMIMAN TEL QIGANIMDA ISHLASA BOLDIDE
xa mts iwlasa yaxwi bolardi ucel beline juda jonga tegdi qutilardik juda xadlaridan owb ketiwdi ha tariflaring bowingda qosin yangi o emish gap tarifi emiw bowingda qosin ursa faqat set zanit MTS OTLICHNA
Urraaa.......!!! Zo'r bo'lardi.ucellniyam beelaine niyam na aloqa yaxshi na internet.ming lanat ikkalasigayam. Do'stlar man xozircha 94 111 444 3 daman.