Бир куни пилладан
кичкинагина тешикча пайдо
бўлди. Тасодифан ёнидан ўтиб
кетаётган киши – қандай
қилиб шу кичик тешикчадан
капалакни чиқа олишлигини
ўйлаб, соатларча унга
термулган ҳолда тик туриб, кузата бошлади. Бир қанча
муддат ўтса ҳам капалак
ҳудди ҳаракат қилишини
тўхтатиб қўйгандек, тешикча
эса ҳалиям кичиклигича
тураверди. Назарида, капалак
қўлидан келганича барча
ҳаракатни қилди, лекин шунда
ҳам олдга интилиши мадорсиз,
кучи этмаётгандек эди. Шунда
йўловчи капалакка ёрдам
бермоқчи бўлиб, чўнтак
пичоқчасини олди-да, пилла
тешикчасини кенгайтирди.
Капалак шу вақтнинг ўзида
ташқарига чиқолди. Лекин
унинг жисми заиф, кучсиз –
қанотлари эса ёзилмаган,
ҳийлагина қимирларди.
Қаҳрамонимиз "капалакни
ана-мана ҳозир қанотларини
кенг ёйиб, мустаҳкамлаб олиб,
уча олади”, - деб кузатишни
давом эттирар эди. Ҳеч нарса
бўлмади! Капалак заиф
жисмидаги қолган зарра
миқдорлик ҳаёти билан
қанотларини очолмасдан ерда
типирчиларди. У шунда ҳам
уча олмади. Шунинг учунким,
йўловчи "капалакга пилланинг
ушбу кичкина тешикдан
ўтишлиги муҳимлигини, пилла
ичидаги суюқлик танадан
қанотларга ўтиб уча
олишлигини
таъминлашлигини” тушунмай,
унга ёрдам бермоқчи бўлган
эди.
Ҳаёт капалакни бу пиллани
қийинчиликлар билан тарк
қилишга мажбурлайдики, у
ўсиб, ривожласин деб. Баъзида
ҳаётимиз учун қийинчиликлар
бўлишлиги зарурдек бўлиб
қолади. Агар бизларга ҳаётда
машаққатсиз яшаш имконияти
берилганда, ривожланишимиз
тўхтаб қолар эди. Бизлар
ҳозиргидек кучлик бўла
олмасдик. Бизлар ҳеч қачон
уча олмасдик.
Мен куч сўрадим...ҳаёт менга
қийинчиликлар берди, кучлик
бўлишим учун.
Мен зукколик сўрадим... ҳаёт
менга муаммоларни
ечишимни берди.
Мен бойлик сўрадим... ҳаёт
менга ақл ва кучли билаклар
берди, меҳнат қилишим учун.
Мен уча олишлик имкониятини
сўрадим... ҳаёт эса менга
чигалликлар берди, ундан
халос бўлишим учун.
Мен муҳаббат сўрадим...ҳаёт
менга муаммоларини
ечишимда ёрдам беришим
керак бўлган инсонларни
берди.
Мен саҳоват сўрадим...у эса
менга имконият берди.
Мен сўраганларимдан ҳеч
бирини олмадим... лекин менга
зарур бўлган нарсаларнинг
барчасини олдим.
Қўрқувсиз яша, ҳаёт
машаққатларини мардонавор
кутиб олиб, исботлагинки, сен
буни енгиб ўта оласан.
|