Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўзининг Францияга ташрифини Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан Украинадаги вазият муҳокама қилиниши керак бўлган учрашув билан бошлади.
Мамлакат раҳбарлари учрашув бошланишида қўл бериб кўришишмади. Ушбу учрашув Россия учун “катта еттилик” мамлакатлари билан илк музокара бўлди, дея хабар беради Вести.ру нашри.
Дэвид Кэмерон айтишича, учрашувда Украинадаги вазиятни яхшилаш учун Россияга бир қатор шартларни маълум қилишни, Пётр Порошенкони Украинанинг сайланган президенти деб тан олиш ва Украина шарқидаги кўнгллиларга ёрдам бермасликка чақиришни режалаштирган.
6 июнь кунига Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашуви режалаштирилган.
|