Бугун Ўзбекистон ёшлари Юрт Отасини чин дилдан қутламоқда. Ижтимоий тармоқлар турли табрикларга тўла. Бу чин меҳр, бу рост муҳаббат, бу бошимизни силаётган, оғир-енгил кунимизда ҳамиша бирга Инсонга нисбатан буюк эҳтиром!
Ватанпарварлик, донолик, мардлик, матонат, инсонийлик ва фидойиликда бизларга ибрат бўлган Инсон!
Ватанимиз шуҳратини дунё узра ёйган, Ўзбекнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, тинчлик, мамлакат осойишталиги, элнинг фаравон ва тўкис ҳаёти учун бор ҳаётини бахшида этаётган Ота – Юрт Отаси!
Таваллуд кун муносабати билан юрагимиз туб-тубидаги ҳақ гапни такрор-такрор айтамиз: "Президентимизга қанот бўлайлик! Дунёга Бутун Бошимиз билан бўйлашайлик! Сизни яхши кўрамиз, Ота!”
Халқ ардоғидаги санъаткор Озодбек Назарбеков Юртбошимиз ҳақида шундай самимий фикрларни билдирди.
- Қаранг, ҳозир қушлар чуғури, болаларнинг шодон ўйинлари қулоққа чалиняпти...Яратганнинг тинчлик аталмиш сийловига Юрт Отасини сабабчи қилгани бежизга эмас. Юртбошимизнинг ҳар бир оқарган соч толасида эл юки, юрт дарди кўринади. Ўзбек халқини дунёда саҳнида ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч кимдан кам бўлмаслиги учун кечани кеча кундузни кундуз демай ўтказаётган машаққатли меҳнатлари самарасини жон дилимиз билан ҳис этамиз. Шу боисми, бугун қайси ёш авлод вакилига "Кимга ўхшашни истайсан?” дея савол берсанг, бехосдан фахр ила "Юртбошимизга!” дея жавоб беради. Юзма-юз кўришиш имкони бўлганида, Президентимизга юрагингиздаги қайси гапларни айтган бўлардингиз?
- Биринчи марта учрашганимизда Президентимиз савол берганлар: "Халқ орасида, ёшлар ичида юрасиз. Ёшлар кўзида нима кўрасиз?”. Очиғи, савол мени эсанкиритиб қўйди. Нимадир деб жавоб берган бўлдим-у, бироқ, ўшандан кейин асл жавобни излай бошладим. Фурсат бўлсаки, юртбошимизга айтсам: "Ўшанда менга савол бергандингиз, энди ҳақиқий жавобни топдим!”. Доно саволга бугун жавобим шундай: Халқимиз, ёшлар кўзида эртанги кунга ишонч бор! Энг биринчиси шу. Бахтли бўлишга, ёрқин келажакка бўлган умид учқунлари ҳар қандай хавотирга барҳам берганини кўрдим. Яна асосийси, хотиржамлик ва шукрона бор. Чақнаб турган мухлисларим кўзларида бири акам , бири укам , бири ўғлим деганини ҳис этаман. Ўша савол мен учун катта кашфиёт бўлди. Бугун одамлар кўзига қараб, халқ артисти сифатида қандай қўшиқлар куйлашим, қандай ижод қилишим кераклагини англайман! Президентимизнинг шу биргина саволи тафаккурим ўша пайтлар ҳали ғўрлигини билдирган бўлса, айни пайтда эса дунёқарашим ва онгимнинг бутунлай ўзгаришига сабабчи бўлди. Шу биргина савол ҳаққи олдида мен ҳамиша таъзимда ва қарздор бўлиб қолгум! Бу ҳақиқат!
Жасур ҲАМРОЕВ