Бугун “Тошкент” темирйўл вокзали яқинида жойлашган "Темирйўл" музейи ёнида Mercedes Benz русумли автобус ёниб кетди.
“Бошлиқ” ва “Қўйлиқ” массивлари оралиғида ҳаракатланадиган №12 автобус ҳаракат пайтида тутаб кетган ва бунинг оқибатида автобуснинг орқа қисмида ёнғин чиққан.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида барча йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар бригадаси етиб келиб, тез орада ёнғин бартараф этилган.
ИИВ ЁХББ маълумотларга кўра, ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.
Суратлар Facebook ижтимоий тармоғининг "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари томонидан олинган.
|