Сентябрда Япониянинг KONAMI компанияси PES 2014 (PRO EVOLUTION SOCCER) ўйинини сотувга чиқарган эди. Бу ўйининг расмий талқинида Осиё чемпионлар лигаси мусобақаси бўлиб, унда Тошкентнинг "Бунёдкор” ва "Пахтакор” клубларини кўришимиз мумкин эди.
Одатда ўйин сотувга чиққач бир неча муддатдан сўнг, ўйининг расмий талқинига киритилмаган жамоа ва чемпионатларнинг патчини интернет орқали топиш мумкин бўлади.
Шу йилнинг ноябрида эса Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг патчи пайдо бўлди. Ўйинда миллий чемпионатимиздаги барча жамоалар мавжуд бўлиб, жамоа либослари ва стадионлар ўхшатишга ҳаракат қилинган.
Патч муаллифлари ҳақида "SaidhmaD" ва "Jenkey1002" никидан бошқа маълумот топа олмадик.