Дарахтлар узунлиги уч қаватли уйга тенг.
Машҳур шоколадчи Патрик Рожер улкан ширин дарахт яратди. Мазкур қандолат мўъжизасининг вазни беш тоннадан кўп, баландлиги эса уч қаватли уйга тенг. Энг асосийси бу архитектура шедеврига шоколаддан бошқа нарса ишлатилмаган. Қандолатчилар ўз ижод намуналарини омма эътиборига ҳавола этишди. Катта растага дарахт ва шоколадли жонзотларни жойлаштиришди. Маҳоратли усталарнинг айтишларича, бу растада қандолатчилар "Маймунлар олами” фильмнинг саҳнасини жойлаштирмоқчи бўлишган. Дарвоқе, бундай шедевр Рожер фаолиятида биринчиси эмас. 2009 йилда у 15 метрли шоколад ҳайкални Берлин девори қулашининг 20 йиллигига атаб барпо этган эди.
|