Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековга тегишли овоз ёзиш студиясида ёнғин чиққан. «Даракчи»нинг «ўтган ҳафта тарқалган гап-сўзларга» асосланиб хабар беришича, ёнғин ўтган ҳафта содир бўлган.
Маълум бўлишича, ёнғин Озодбек Назарбековнинг Тошкент марказидаги овоз ёзиш студиясида рўй берган. Ёнғин айнан қачон, қай вақтда рўй бергани, студия айнан қаерда эканлиги тўғрисида маълумот берилмаган.
Хабар беришларича, ёнғин чиққан вақтда студияда ҳеч ким бўлмаган ва, «табиийки, ҳеч кимга зарар етмаган». Бироқ хабарда халқ артисти ёнғин натижасида қанча моддий зарар кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга электр таъминотидаги носозлик сабаб бўлган.