Хонанда Озода Нурсаидова билан уюштирилган суҳбатимизда унинг турмуш қуришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахтимиздаги баъзи ресторанларда ўтказган суриштирувларимизга қараганда, хонанда тўй учун жой ахтараётган экан. Синглиси Нилуфарнинг берган маълумотларига кўра, сентябрь ойида Нурсаидоваларнинг жияни Абдуллоҳнинг суннат тўйи ҳамда волидаси Раъно аянинг 60 ёшлик юбилейи бўлиб ўтади. Кўриниб турибдики, Озоданинг никоҳ тўйи ҳам ўз-ўзидан бу хайрли воқеаларга уланиб кетади.