YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:04
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2013 » Февраль » 14 » Озода Нурсаидова: “Мен энди умуман бошқа Озодаман!”
00:12
Озода Нурсаидова: “Мен энди умуман бошқа Озодаман!”
Бу хонанданинг деярли ҳар бир қўшиғи қалбимиз тўридан ўрин олиб улгурган. У бошқаларга ўхшамайди. Унинг қўшиқларида кечагина бизни қийнаётган дард, алам, ҳасратлар, ёки дилимизни яйратган қувончлар, одамлар орасидаги гаплар акс этган. Мана беш йилдирки, Озода Нурсаидова (Саидзода) ижодий танаффусда. Буни танаффус дейиш тўғри бўлармикан... Чунки хонанда шу вақт оралиғида ҳам тинмай ижод қилди. "Ўтган вақт эса мени анча тарбиялади”, дейди у. Эътиборингизга қўшиқлари каби дилкаш инсон, сиз соғинган санъаткор Озода Нурсаидова билан бўлиб ўтган суҳбатимизни ҳавола этар эканмиз Жалолиддин Румийнинг "Ҳар бир маҳрумият - муяссариятдир, Ҳар бир муяссарият - маҳрумиятдир” деган фикрлари хаёлимиздан ўтди. Сабаби, Озода беш йил ичида ниманидир йўқотиш эвазига бошқа азиз нарсани топди. Топиш асносида кераксизларидан воз кечди.

— Санъат оламида кўринмаганингизга ҳам беш йил бўлибди. Бу муддат ичида қарашлшарингиз, ҳаётга, санъатга бўлган муносабатингиз ўзгангандир? Қандайдир хатолардан етарлича хулоса чиқаргандирсиз?
— Албата, ҳаётнинг ўзи энг катта устоз. Ортда қолган умр, қилинган ишларни сарҳисоб қилганда, ютуқлар ҳам хатолар ҳам яқол кўзга ташланади. Ҳар биримиз хом сут эмган бандамиз, беайб парвардигор дейишади. Ҳато қилмаган кишининг ўзи бўлмаса керак. Гап ҳатода эмас шу ҳатони ўз вақтида тушуниб етишда. Мен ҳам авна шу вақт оралиғида хатоларимни тушуниб етдим.
Мен мана шу юртнинг, шу халқнинг фарзандиман. Инсонга Ватан ҳам юрак, она сингари бир донадан берилади. Ўзбекистонда туғилиб ўсганим энг катта бахтим эканини англадим. Бундай эркин, обод, жаннамкон юртни дунёнинг бошқа бурчагидан топиб бўлмайди. Юртбошимиз раҳнамолигида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлига қилинаётган ишларга ҳар бримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Мен ҳам бугунги ўзбек санъатининг бир вакили сифатида қолган умрнимни Ватанимга, халқимга сидқидилдан хизмат қилишга қатъий бел боғлаганман.

— Орадан анча вақт ўтди. Мухлислар сизни унутиб қўйишидан қўрқмадингизми? Аслида ўтган беш йил ичида унутганлар ҳам бўлгандир.
— Агар мен шоу-бизнеснинг этагидан тутиб, фақат бугунимни ўйлаб яшаганимда бундан қўрқсам бўларди. Шоу-бизнес билан ҳақиқий ижоднинг фарқи бор. Одамларнинг қалбидан жой оладиган қўшиқлар яратиш мен учун катта бахт. Агар мен шоу-бизнес учун ижод қилганимда эди, одамлар мени аллақачон унутган, ўн йил аввалги қўшиқларимни эшитиб юрмаган бўлишарди. Гарчи бугун ТВ ва радиоканалларда деярли чиқмаётган бўлсам-да, ижоддан тўхтаганим йўқ. Санъатдаги бугунги жараённи четдан туриб кузатяпман. Бугунги кун тингловчисига нима кераклигини ўрганяпман.

— Бугун ортга назар ташлаб, йиллар давомида кўп нарсани ютқаздим, вақтни бой бердим деган фикрга келмайсизми?
— (узоқ ўйланиб) Бой бериш, ўтган нарсага афсус чекиш ҳар бир инсонга хос одат. Бугун ҳаётга нисбатан қарашим аввалгига қараганда анча ўзгарган. Ҳар бир нарсадан яхшиликни ахтараман. "Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё” деб бекорга айтишмайди. Ёлғиз қолган дамларимда ортимга қараб, босиб ўтган умр йўлимдаги ҳамма нарсани тарозига қўйиб кўришга ҳаракат қиламан. Кимнингдир наздида вақтни бой бергандирман, аммо эвазига сабрдек улкан мукофотга эришдим. Ҳатто маблағ, мол-давлатни ҳам бой берган бўлишим мумкин, бироқ борига шукр қилишдек бахтга муяссар бўлдим. Энг муҳими, мен изланишдан, ижоддана тўхтаганим йўқ.

— Айни дамда янгиликлар бисёр бўлса керак. Умуман олганда ўтган вақт давомида нималар билан банд бўлдингиз?
— Бундан анча вақт аввал илк халқаро мусиқий альбомим устида иш бошлаган эдим. Насиб этса, мана шу альбомимни тақдим этиш арафасидаман. Олдиндан айтиб қўяй, бу мусиқий альбом аввалгиларидан анча фарқ қилади. Чунки, уни Ҳиндистон, Миср, Туркия ҳамда дубайлик ижодкорлар билан ҳамкорликда тайёрладик. Ундаги қўшиқлар ўзида ҳам миллийликни, азалий қадриятларимизни, ҳам Европага хос оҳангларни мужассамлаштирган.

— Бундай альбомни чиқариш учун катта маблағ сарфлагандирсиз?..
— Мен бу альбомим орқали маблағ топишни ният қилмаганман. Ҳар бир ижодкорнинг ўз орзуси бўлади. Мана шундай халқаро миқёсдаги ва турли тиллардаги қўшиқлар жамланган мусиқий альбомни чиқариб, шу орқали Ватанимиз номини жаҳонга танитишни мақсад қилгандим. Бугун ана шу мақсадимнинг остонасида турибман. Аслида ҳар бир киши туғилиб ўсган, киндик қони тўкилган она юртини дунёга танитгиси, унинг номи билан фахрлангиси келади.

— Бугун санъатга пул топиш манбаи сифатида қарайдиганлар кўпайиб кетган. Бунга қандай муносабатдасиз?
— Санъаткорнинг биринчи ўриндаги вазифаси инсонлар тафаккури ва савиясининг ошиши ва билимининг юксалишига хизмат қилишдир. Қўшиғимиз орқали тингловчиларнинг қалбига кириб борамиз. Аммо, саёз шеър, саёз мусиқа ва маромига етмаган ижро билан одамларни алдаш - бировнинг омонатига хиёнат қилиш билан баробар. Шахсан ўзим доим бир ақидага амал қиламан. Ҳар қандай вазиятда ҳам, ёмон қўшиқ айтмайман. Замоннинг ортидан қувишни ўзимга эп билмайман. Бугунги қилаётган ишим кечагисидан албатта бир поғона баланд бўлиши керак.

— Балки оилавий бахтни ҳам бой бергандирсиз. Аёл кишининг ўрни оилада дейишади.
— Оила қуришнинг эрта-кечи йўқ.

— Сиз учун вақти келмадими?
— (кулиб) Бор сирларни очишга ундаяпсиз-да. Очиғини айтсам, мен ҳам ўзимга аталган бахтни топдим. Худо хоҳласа, шу йилнинг биринчи ярим йиллигида турмуш қуришни режалаштиряпман.

— Тўй ҳақида сўраганимда кўзингиз чақнаб кетди. Демак, севишиб турмуш қуряпсиз.
— Албатта (синглиси Нилуфарга қараб кулиб юборди).
ozoda-qamar copy

— Озода Нурсаидованинг муҳаббат ҳақидаги қўшиқлари жуда кўп. Хўш, ўзингиз қандай муҳаббатни бошдан кечиряпсиз? Балки куёвнинг кимлигини айтарсиз?
—Олдиндан буни ҳаммага ошкор қилишни истамайман. Муҳаббат дардига келадиган бўлсак, мен бирор одамни севсам жуда қаттиқ, бутун борлиғим билан севаман. Муҳаббат замон ва макон, танламайди. Очиғи, ўзим бошимдан кечирганимда унинг нақадар илоҳий эканини ҳис қиляпман.

— Қизиқ, яқин орада тўй бўлса, демак танаффус яна анча муддатга чўзиларкан-да?
— (кулиб) Йўғ-э, мухлисларимни шунча интизор қилганим етар. Лекин саволингиз жуда ўринли бўлди. Танаффус қилишга келсак, узоқ муддат ижоддан чекиниш ниятида эмасман. Шунинг учун ҳам ҳозирданоқ янги қўшиқлар устида ишлаб, репертуаримни бойитиб боряпман.

— Синглингиз Нилуфарнинг қўшиқ айтиши ҳам катта янгилик бўлди. Бироқ негадир ижодни тўхтатиб қўйди.
— Аслида синглим қўшиқ айтишга у қадар ҳавасманд эмас. Кўпчиликка маълум Нилуфар тўлачадан келган. Бизнинг санъатимизда эса бундай хонандалар йўқ. У санъатга машҳурликни даъво қилиб киргани йўқ. Шунчаки ҳазиломуз бир қўшиқ қилиб бердим ва унга клип ишладик. Нилуфар санъаткорликка ҳеч қачон даъво қилмайди. Шундай бўлса-да, битта мусиқий альбомини ёзиб тугатдик-у, лекин ҳали альбом чиқаришга тайёр эмассан, халқни алдама, деб альбомни сотувга чиқаришга розилик бермадим.

— Бугунги кун санъаткорларидан кимларни ҳурмат қиласиз?
— Ўзбекистонд хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг ўзга юртда бўлса-да эришаётган ютуқларини кўриб қувоняпман. Биз аслида Севара билан Ўзбекистон давлат консерваториясида бирга ўқиганмиз. Унинг санъатини ҳурмат қиламан. Энг муҳими Севара ўтган йиллар мобайнида ўзлигини йўқотмади, шоу-бизнес деб пулнинг ортидан қувмади.

— "Ёр-ёр”, "Кўнгил”, "Увол”, "Бемор қиз ноласи”, "Орзуларим” номли қўшиқларингизни тинглаган кишилар юракдаги ярасига малҳамни шу қўшиқлардан топади. Хўш, Озода Саидзоданинг ўзи юракдаги дардларига малҳамни қаердан ахтаради?
— Кўпинча ўзимизнинг классик мусиқаларни ҳамда жаҳоннинг етук басткорлари томонидан яратилган асарларни тингласам юрагим таскин топади. Мен ҳам аёлман, ташқаридан кучли кўринганим билан баъзи пайтлар юрагим тўлиб вулқон каби отилишга тайёр бўлиб туради. Шундай пайтларда ёлғиз онам жонимга оро кирадилар. Ҳаётда қанча уринмайлик, қанча чиранмайлик ота-онадан содиқроқ ва меҳрибонроқ, беғараз дўстни топа олмас эканмиз. Баъзи вақтларда мен сабаб улар ҳам азият чекаётганларидан куюнаман. Демоқчи бўлганим ота-онамиз бизнинг бошимиздан ўтаётган қийин кунлар учун биздан кўпроқ эзилса эзиладики, кам эмас. Одамлар бу гапимни нотўғри тушунмасин. Ҳаётда нимагаки эришмайлик у хоҳ яхши хоҳ ёмон нарса бўлсин барчасида озми, кўпми ўзимизнинг ҳиссамиз бор.

— Ижодингиз гуллаган даврларда кўплаб ёш хонандаларнинг қўлидан тутдингиз. Бировни опам, бировнинг синглим дедингиз. Бугун улар ёнингиздами?
— Вақт мени анча тарбиялади. Ҳозир ҳам атрофимда сиз айтган одамлар йўқ эмас. Кўпчилик хатога йўл қўйган кунларимда асл қиёфасини кўрсатди. Тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, юз ўгириб кетганлари ҳам бўлди. Бироқ мен бундан умуман хафа эмасман. Яратганнинг ўзи шу кунларни кўрсатиб оқ-қорани ажратиб олиш учун имкон берганига ҳам шукр.

— Бундан бир неча ой аввал ёш хонанда Дилсўз "Оҳларим мани” деб номланган қўшиқ айтганди. Қўшиқнинг мусиқаси, куйланиш услуби сизнинг ўтган йили мухлислар эътиборига ҳавола этган "Аста-аста” номли қўшиғингизга ўхшаб кетади. Буни ўтган йилнинг ёз ойларида Дилсўзнинг ўзига ҳам айтгандим. У бу қўшиқни Озода опанинг оранжировкачиси тайёрлаб бергани учун ҳам уларнинг қўшиқларига ўхшаб қолган деганди. Билишимча, бундан ўзингиз ҳам хабар топибсиз.
— Ростини айтсам, бу хонандани шахсат танимайман. Маълум бир муддат радио ва ТВда чиқмай қолганим. Оранжировкасига келадиган бўлсак, сиз айтган оранжировкачи бу қўшиқ устида деярли ишламаган. Мусиқий сайқални ҳам ўзим берганман. Энг ёмони ғоямни кўчириб бошқа одамга қўшиқ тайёрлаб берган. Наҳотки, ўша хонандаларимиз бировнинг қўшиғини кўчириб куйлаб чиқишдан уялишмаса. Агар ҳурмат юзасидан бир оғиз "Озода опа мен шунақа қўшиқ айтгандим, мусиқаси сизникига ўхшаб қолибди”, деганида олам гулистон эди. Муаллифлик ҳуқуқи деган нарсалар бор. Устига-устак мен ҳали тирикман, ўлганим йўқ. Наҳот энди санъатимиз бир-биридан ўғирлаш даражасига етган бўлса?

— Нималарга ачинасиз?
— Бугун ёшларнинг хориж эстрадасига муккасидан кетаётгани мени ташвишга солмоқда. Бу ўринда хориж мусиқасини ёмонлаш фикридан йироқман. Чунки ҳақиқатдан ҳам одамларга ёқяпти. Лекин шуни унутмайликки, биз дунёга чиқиб бўлдик. Бизнинг ҳам дунёни лол қолдиришга қодир санъатимиз борлигини кўрсатишимиз керак. Демакки, санъат асарларимизда ҳам сифат биринчи ўринда бўлиши керак. Лекин сўнгги пайтларда қўшиқларда нафақат матн, балки мусиқанинг савияси ҳам пастга тушиб кетяпти. Ахир шунча санъаткор бўла туриб, болаларимиз хорижлик қўшиқчиларни тинглаб юриши наҳот бизнинг виждонимизни қийнамаса? Жонли ижрода куйлаш санъаткорнинг вазифаси, лекин бугунги қўшиқчиларимиз жонли ижрода куйлай олмаганидан кейин мухлис албатта хорижга мурожаат қилиб, ўзимизнинг санъаткорларга паст назар билан қарайди-да!
Бугун давлатимиз санъаткорларни бошига кўтариб барча шароитларни яратиб берган. Истаган киши қўшиқ куйлаш, мухлис орттириш ёки ижоднинг турли жабҳаларида ўзини кўрсатиш имкониятига эга. Шахсан мамлакатимиз раҳбари томонидан санъатга қаратилаётган эътиборни кўриб кўзим қувнайди. Демакки биз санъаткорлар мана шу ишончни оқлашимиз, шунга яраша лаббай деб жавоб қайтаришимиз керак.

— Чиндан ҳам, бугунги Озоданинг ҳаётга нисбатан қараши, фикрлаши, мушоҳада юритиши аввалгисидан анча фарқ қиляпти.
— Қуйидаги гапларимни ким, қандай талқин қилади билмадим-у, аммо мен энди санъатга қадам қўйяпман. Бундан аввалги Озода умуман бошқа одам эди. Бугун ҳаётга кулиб қарашга ўргандим. Ўзимда бошқа Озодани кашф этдим. Яқин кунларда мухлисларга янги ижод намуналаримни тақдим этаман. Балки улар ҳам мени ўзлари учун янгидан кашф этишар. Энг муҳими мухлисларимни, уларнинг дийдорини соғиндим.

darakchi.uz

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2922 | Добавил: Uzbek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 9
9 ABDULAZIZ   (2013.06.15 14:26) [MALUMOT]
wacko wacko wacko wacko wacko

8 ABDULAZIZ   (2013.06.15 14:26) [MALUMOT]
eeee keremas o'qimadim wink

7 abdu_uz   (2013.02.18 19:29) [MALUMOT]
endi men OZODMAAAAAAAAAAN UMMONDI gapi

6 SHOHRUH_92   (2013.02.15 07:32) [MALUMOT]
6zini 6zi harob qiganda esiz

5 Barchin8618   (2013.02.14 15:37) [MALUMOT]
Omad

4 Farab   (2013.02.14 13:20) [MALUMOT]
yaxshi qo'shulari ko'p ijodlariga omad

3 Kurtlar_uz   (2013.02.14 11:09) [MALUMOT]
Shartmas hamma biladi uni.Bitta qo'shig'ini tinglayman xolos.

2 MUSILMON   (2013.02.14 00:24) [MALUMOT]
namuncha kup yozilgan daje uqimadimam kupligidan

1 Mustafo7030   (2013.02.14 00:19) [MALUMOT]
Ozodaga gap yoq

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz