Қозоғистон улкан суваракларга қарши курашмоқда. Ушбу паразитларнинг узунлиги етти сантиметргача етади, дея хабар беради "МИР24”.
Улар Усть-Каменогорск шаҳрида пайдо бўлган. Мутахассислар ҳашоратлар Жануби-Шарқий Осиёдан эканини аниқлади. Улар шаҳарга маҳсулотлар солинган тойлар билан бирга келган бўлиши мумкин.
Ҳозир санитарлар сувараклар жойлашиб олган қудуқларга хлор билан ишлов бермоқда. Аммо бу ҳашоратлардан қутилиш қийин бўлади, чунки суваракларнинг ушбу тури жуда чидамли ҳисобланади. Бу улкан ҳашоратлардан қутилишнинг ягона тўғри йўли – қаҳратон совуқни кутиш.