Вестминстр университети олимлари айрим кинофильмларни томоша қилиш озишга ёрдам беришини аниқлашди.
Калорияларни йўқотишга энг аввало қўрқинчли фильмлар сабаб бўлади. "Зиқлик ёки қўрқув натижасида томир уриши сезлашади, қон тезроқ айланади, адреналин ажралади. Бундан иштаҳа ёмонлашади, моддалар алмашинуви тезлашади, оқибатда калориялар тезроқ сарф бўлади”, дейди университет ходими Ричард Маккензи.
Олимлар ўтказган тажриба натижасида озишга энг кўп "Порлаш” фильми ёрдам бериши маълум бўлди. Бундан ташқари, "Бегона”, "Жағлар”, "Вязов кўчасидаги даҳшат”, "Арра”, "Репортаж” сингари фильмлар ҳам оздирар экан.