YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:49
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 7
MEXMON 7
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2012 » Октябрь » 11 » Ору номусим – ҳаётим деб яшайдиган йигитлар қандай тарбия топади?
09:09
Ору номусим – ҳаётим деб яшайдиган йигитлар қандай тарбия топади?
...бу мавзуга эҳтиёж
Дунё ўзгариб кетди. Ҳарқалай, кечаги кун бугуннинг қошида анча содда кўриняпти. Бу инкор этилмайдиган ҳақиқат. Мен сарлавҳадаги масалани кўтаришга сабаб бўлган баъзи воқеаларни айтиб беришим керак деб ўйлайман.

"Вой, ўлай...”
Бу воқеани муҳтарам домламиз Омонулла Мадаев айтиб бергандилар:
"Мактабда ишлаб юрган пайтимда "Маърифат” газетасига ўғил бола тарбияси ҳақида мақола ёзиб беришимни сўрашди. Хўп дедиму, айтадиган гапимнининг ифодасига қийналиб юрдим. Бир куни мактаб ҳовлисида футбол ўйнаб йиқилиб тушган ўртоғига қараб ўн олти яшар ўсмир йигитнинг "Вой, ўлай!..” деганини кўриб қолдиму, нима дейишим кераклигини фаҳмладим. Нега ўғил болаларимиз бундай бўлиб қоляпти, деган саволни қўйдим ва мақолани тезда тайёр қилдим. Ўғил бола боғчага боради – боғча опа, мактабга боради – аёл ўқитувчи, коллежга боради яна аёл ўқитувчи... Назаримда, ота суҳбатидан йироқ, онаси ва аёллар ичида кўп бўладиган ўғил бола улғайгач, "Вой,ўлай...” бўлиб қолади-да...”

Қўғирчоқ ўйнаётган болакай
Болалик ўйинлар билан қизиқ. Биз ҳам роса ўйнардик. Кўчадан бери келмасдик. Шом тушган сари ўйин қизиқ кўринарди. Футбол, кураш, "отишмалар билан ўтадиган "пақ-пақ” ўйинлари” ва ҳоказолар...
Гоҳида эса қўшни қизлар ёки опа-сингиллари билан қўғирчоқ ўйнаб, "хола-хола” билан банд болакайларни кўриб қоламиз. У овозига ўзи сезмаган ҳолда қизларнинг оҳангини беради:
"Вой, унақа қилма... Ғирромчи!”
"Мен сени аямга айтиб бераман! Ая, Нигорани қаранг, мени уряпти!”
"Мен сен билан энди ўйнамайман, сендан хафа бўлдим!”
Шунга ўхшаш гаплар...

Ғийбатни "севадиган” болакай
Гоҳо онажоналаримиз ёки бувижонларимиз тўйгами, чарларгами, хуллас, қандай маъракага боришса, 4-6 ёш орасидаги ўғилчаларини ўзлари билан етаклаб юришганига гувоҳ бўлиб турамиз. Аёлларнинг асосий машғулоти (эркаклар ҳам шу сафга кириб қолишди) ғийбат экани кундай равшан:
"Вой, ўлай, анави ўлгур фалончи бор-ку, юриб кетибди-я...!”
"Бу хабарни эшитиб қотиб қолибман, туппа-тузук одам орқамдан шунақа гап қилиб юрибди-я!”
"Тоғорасини кўриб, ҳайрон қолдим, мунча назари паст экан!”
Бу майда-чуйда мавзулар онасининг этагидан юрган ўғилчанинг қулоғига сингиб бораверади ва оқибатда тез-тез ўзи ҳам шунақа гапларга қўшимча ташлаб туради, аста-секин бу одатга айланиб бораверади.

"Битта онангни сўкиб бер, қани, битта!”
Бу ҳолат ҳам янгилик эмас, шўх оталаримиз ўғилчаларининг тили чиқаётганда сўкишни ўргатадилар:
"Қани, ота ўғил, онангни битта сўкиб бер-чи! Битта!”
Гўдак болакай ширин тили билан:
"Онангни ....!”
Ота хурсанд:
"Маладес, хўроззз! Мужик!”
Эртага бу боладан шу ота ҳурмат кўрмаётгани учун шикоят қилиб юради.

Бири икки бўлмаганлар...
Моддий қийналаётган оилаларимиз бор. Уларнинг бошида эркак киши турибди. Лекин у ичади ёки чойхонадан бери келмайди. Оиласига эмас кўчадаги жазманларига ғамхўрликни кўпроқ қилади. Фарзандларини жеркиб беради, ўғилларининг кўнглини синдиради, ўзидан узоқлаштиради....
Бири икки бўлмаса, бошқаларни айблайди, минғирлайди, ғийбат қилади, сўкинади, шу билан эркак эканини эслатмоқчидек...

...ва оқибат
Бундай тарбия ва муҳитда улғайган ўғил, кўпинча, минг афсуски, ё қизболафеъл, ё ўта қўпол характерга эга бўлади. Яна бир сабаб борки, оталар ўғиллари билан дўстона суҳбат қурмайдилар, ё кўчага ташлаб қўяди, ё она ихтиёрига. Ўғил бола эр бўлиб етишиши учун отанинг зардасини ҳам татиб кўриши керак. Қарғиш ва юмшоқ оҳанг унинг характерида шаклланиши керак бўлган шиддатни таъминлаб бермайди.

Йигитлар либосига назар
Либослардан гап кетса, ҳаммамиз аёлларнинг очиқ-сочиқ кийинаётганларига урғу берамиз, лекин ўспирин йигитларимиз кийинишларига кўп ҳам эътибор қаратмаймиз, лекин бугун мазкур масала ҳам кун тартибига мустаҳкам ўрнашиб боряпти.
Йигитликда ҳар биримиз ўз қоматимизни, кучли мускулларимизни чиройли қизларга кўрсатишни хоҳлаймиз. Тан олишимиз керак, бу табиий жараён. Ўсмирликка хос бўлган кайфият. Озгина улғайсак, бу одат ўз-ўзидан қолади, чунки аллақачон бола-чақа ташвиши, оилаю рўзғор...
Меъёрида ярашган либосларга эътироз билдирмаймиз. Лекин киндик очилиб турадиган, сонларни кўрсатадиган калта-култа латта-путталарга озгина антипатиямизни изҳор қиламиз. Устига-устак, бўйлари баланд, бақувват йигитларимиз безак учун бўйинларига турфа занжирларни осиб олишяпти, билакларида қандайдир ҳалқалар...
Мақсад нима?
Яна ҳам чиройли кўриниш.
Қизларгами?
...Қизлар, албатта, ташқи кўринишга қарашади, лекин бундай бачкана ялтир-юлтурни ҳали бирор қиз ёқтирганини билмайман. Балки келишган, жисмонан кучли, кесиб гапирадиган, камгап, вафодор йигит учун ҳар қандай қиз садоқатли ёр бўлишга тайёр бўлишади.
Унда ким учун бу безаклар!

Буни айтгунча тилим кесилмайдими!..
Ҳозир баъзи "йигит”ларимиз ўз жинсидагиларининг эътиборини жалб қилиш учун ҳам ортиқча безакларга ружу қўймоқдалар. Бу фожиа, лекин Ғарбни ғарқ қилаётган гомосексуализм (бир жинсдагиларнинг ўзаро шаҳвоний майлда бўлиши) Осиёда, хусусан, юртимиз ҳудудида кейинги йилларда анча сезилиб қолмоқда.
Айни пайтда Ғарб давлатларида бир жинслилар никоҳи учун қонунан кенг йўллар очиб берилаётгани маълум гап. Бу ҳодиса юзасидан муҳтарам Юртбошимиз ўзларининг кескин ва муросасиз муносабатларини бундан бир неча йил илгариёқ телевиденияда қилган чиқишларида билдириб қўйган эдилар.
Фактларга таяниб шуни айтиш мумкинки, ҳозир республикамизнинг ҳар бир вилоятида бу одатга ружу қўйганларни учратиш мумкин. Пойтахтда шу тарзда бир квартирада яшаётганлар борлиги ҳам аниқланган. Бу фожиа.
Айниқса, интернет билан кўп шуғулланувчи уйғониш ёшидаги йигитчалар мана шу домга илиниб қолмоқдалар. Чунки ижтимоий сайтларда вақтини ўтказувчилар ота-она, дўстлари суҳбатидан мосуво бир тарзда асосий вақтини шунга баиғишлайди ва хоҳласа-хоҳламаса шундай тасвир ёки суратларга дуч келиб қолиши катта эҳтимолга эгадир.
Мисол учун оммалашган www.odnoklassniki.ru ёки www.mail.ru ижтимоий тармоқларида юзлаб профиллар мавжудки, улар гомосексуал кайфиятдадир. Ўсмир адашиб шундай профилларнинг бирига кириб қолса, бас, энди уйғонаётган паллада унинг бу йўлга кириб кетиши умуман муаммо эмас.

Буни аллақачон баралла айтиш керак эди.
Гомосексуаллар ўзлари танлаган йўлни мутлақо нотўғри эканини тан олмайдилар. Улар ўзларини шундай яратилган деб биладилар ва ўзларини ҳақ эканини исботлаш учун тайёр бўладиганлари ҳам топилади.
Худо сақласин, шундай кайфиятга мойил бўлиб қолган, улғайиб келаётган, шаклланаётган ўсмир йигитча энди ўзининг ташқи кўринишида қизларга тақлид қила бошлайди ва бунда мақсад ўзгаради.
Албатта, буларнинг ҳаммаси тезда рўй бермайди. Аввалига ўсмир қўрқади, виждони қийналади, лекин ёши каттароқ аблаҳлар унга бу йўлнинг тўғри эканини сингдирадилар, сўнг ўйинчоқ қилиб оладилар. Шу ўринда "Бобурнома”га бир назар:
"Самарқанд подшоси Султон Маҳмуд Мирзо... зулм ва бузуқлик билан кўп машғул бўлар, муттасил май ичради. Кўп бачча сақлар, ўзига қарашли ерларнинг қаерида чиройли ўсмирлар бўлса, уларни турли йўллар билан келтириб бачча қилар, ҳатто ўзининг кўкалдошидан туғилганларга ҳам бу хизматни буюрганди. Бу шум одат шу қадар расм бўлган эдики, баччасиз киши йўқ эди. Бесоқолбозликни ҳунар деб билишарди. Бачча сақламасликни айб санашарди. Зулм ва бузуқликнинг касофатидан барча ўғлонлари жувонмарг бўлдилар...” ("Бобурнома”, Тошкент – 2008, "O‘qituvchi” нашриёти, 44-саҳифа, Ваҳоб Рўзиматов табдили.)
Кўриниб турибдики, ўн бешинчи асрдаги бузуқлик қай даражада бўлган! Ва бунинг оқибати бизга маълум: темурийлар сулоласи шундан ўн йил ҳам ўтмай инқирозга юз тутди ва Шайбонийлар давлат тепасига келдилар.
Қуръони каримнинг "Лут” сураси мазкур масалага бағишланган. Оятларга кўра, гомосексуализмни одат қилган Лут қавми огоҳлантиришларга эътибор қилмайди ва ҳалокатга учрайди. Уларни Аллоҳ лаънатлайди.
Чунки бу ҳолат инсон нафсини тарбияламагани учун юз беради.
Пассив шаклда ўз жинсидаги билан алоқа қилувчи "йигит”лар ўзларини бамисоли қиз боладай тутадилар, овоз ҳам, ҳаракатлар ҳам айнан қизларники каби. Улар севишни ҳам билмайдилар, юрт ҳимояси ҳақида умуман гап бўлиши мумкин эмас.
Биз кескин шаклда қўяётган масала шуки, бундай характерли "йигит”лар қандай шаклланиб қолмоқда?
Юқорида бунга баҳоли қудрат жавоб бердик, энди қуйидаги масалага юзланамиз...
Чора, чора, чора...
Биз ўғил болани ЭР, МАРД қилиб тарбиялашда ва юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик учун бир неча тавсияларни бермоқчимиз:
Оиласида ўғил туғилган ота ўғли учун бутун борлиғи билан жавобгар эканини ҳис этиши керак ва эркакда бўлиши керак бўлган фазилатларни, аввало, ўзида бўлишини таъминлаши шарт.
Ота оилада қаттиққўл ва шу билан бир қаторда, ўғлига дўст бўла олиши зарур. Ўғли билан дўстона мулоқот учун иложи борича кўпроқ вақт ажратиши керак: бирга спорт билан шуғулланиш, машина миниш, сайрга чиқиш, китоб ўқиш, фильм кўриш ва ҳакозо.
Ота ўғлига берган ҳар бир сўзи устидан чиқиши керак. Юзага келган муаммо ва масалани ўз жойида ҳал қилиши лозим. Ўғлининг онасини эъзозлаши, буни ўғлига билдириб қўйиши даркор.
Оиладаги масалаларни ўғли билан маслаҳатлашиб ҳал қилиши керак. Ҳеч қачон ўғлининг хоҳишини кескин синдирмаслиги зарур.
Ўғлини кимлар билан дўст эканига эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ. Ўғлининг устозлари билан муаттасил фикр алмашиб туриши зарур.
Ўғлининг мустақил шахс эканини ўзига сингдириб бориши керак. Шундай ўғил онгли равишда оиласига муҳаббат қўяди, ота-онасини ҳурмат қилади, энг муҳими, ҲАҚИҚИЙ ЭРКАК бўлиб шаклланади: қадди тик, нигоҳлари ўткир, оқил, виждонли, ҳалол, садоқатли, имонли, оилапарвар...
Сўзимиз якунида яна бир аччиқ гапни қистириб кетмоқчимиз: биз санаган вазифаларни адо этмаган ота-она ўғиллари кўнгилдагек бўлмаса, гапига кирмаса, латтачайнар, минғир-минғир бўлса, айбни ўзларидан ахтарсинлар...
Абдул ҲАҚ
(Акром МАЛИК)

Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 2170 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 42
42 ABDULAZIZ   (2013.06.07 20:15) [MALUMOT]
wink wacko

41 _AXMED_   (2012.10.14 12:07) [MALUMOT]
Xa

40 -=★_BmS_★=-   (2012.10.13 15:58) [MALUMOT]
wink wink

39 -=★_BmS_★=-   (2012.10.13 15:57) [MALUMOT]
wink

38 -=★_BmS_★=-   (2012.10.13 15:57) [MALUMOT]
omad

37 -=★_BmS_★=-   (2012.10.13 15:57) [MALUMOT]
hm

36 -=★_BmS_★=-   (2012.10.13 15:57) [MALUMOT]
wink

35 PatO   (2012.10.13 10:43) [MALUMOT]
biggrin

34 PatO   (2012.10.13 10:43) [MALUMOT]
smile

33 PatO   (2012.10.13 10:43) [MALUMOT]
wink

32 PatO   (2012.10.13 10:43) [MALUMOT]
wink

31 PatO   (2012.10.13 10:43) [MALUMOT]
wink

30 Uddaburon   (2012.10.12 23:12) [MALUMOT]
Dunyoqarash keng bsa, voyaga yetgandan so'ng bilib oladi hamasini, bo'lmasa ana shular ortiqchadurlar.

28 _Mahzuna_   (2012.10.12 17:46) [MALUMOT]
dahshatga tushmay ilojing yo'q... YIGITLAR O'ZILANI QO'LGA OLILA!

27 SUDEYS   (2012.10.12 12:15) [MALUMOT]
ALLOH ROZI BO`LSIN,JUDAYAM KERAKLI MAVZU!
YUQORIDAGILARGA XAMMAMIZ AMAL QILISHIMIZNI SO`RAB QOLAMAN!

26 dilbek3310   (2012.10.12 02:32) [MALUMOT]
Bu mavzuda NTT kanalida ko'rsatuv xam namoyish etilgan 2012 yil 8-26 iyul oralig'ida

25 dilbek3310   (2012.10.12 02:28) [MALUMOT]
Alloxning o'zi asrasin bunaqaladan.

24 21_Yigitcha_21   (2012.10.12 00:56) [MALUMOT]
Яхши мақола ёзилган

23 21_Yigitcha_21   (2012.10.12 00:55) [MALUMOT]
Рахмат

22 21_Yigitcha_21   (2012.10.12 00:54) [MALUMOT]
Даҳшат

21 google93   (2012.10.11 22:32) [MALUMOT]
ha guruchni kurmagi ko'payib ketyabdi

20 Дерзкий_Парень   (2012.10.11 20:28) [MALUMOT]
......купакану

19 shohdil9414   (2012.10.11 17:43) [MALUMOT]
yigit uz nomi bilan yigit botta yozilgan bazila yigitla toyifasiga kirniydi

18 majesty_maftun   (2012.10.11 15:09) [MALUMOT]
uzbekistonimizda ushnaqa bolla bulishidan Alloh asrasin.

17 majesty_maftun   (2012.10.11 15:07) [MALUMOT]
hammasi tugri haq gapla yozilibdi

16 majesty_maftun   (2012.10.11 15:07) [MALUMOT]
rahmat sizga muallif

15 MELEK2012   (2012.10.11 14:55) [MALUMOT]
Yuh bu kadarinada pes yaziklar olsun öyle erkeklere

14 MELEK2012   (2012.10.11 14:53) [MALUMOT]
yuh bu kadarinida pes. Yaziklar olsun öyle erkeklere.

13 nice_boy8998   (2012.10.11 11:01) [MALUMOT]
manga yoqdi yana man oxirimanmi angry

12 Îsmîmî-Ýøzîshîm-Shârtmi   (2012.10.11 10:59) [MALUMOT]
E qoyil juda to'g'ri gapla ekan raxmat malumot uchun,o'qib chqdim

11 Îsmîmî-Ýøzîshîm-Shârtmi   (2012.10.11 10:53) [MALUMOT]
vOy ulay muncha ko'p

10 ABDULLOH   (2012.10.11 10:23) [MALUMOT]
nima demoq4i

9 ABDULLOH   (2012.10.11 10:23) [MALUMOT]
tuwunmadim

8 SNEESEE   (2012.10.11 10:04) [MALUMOT]
астофурлох,худо асрасин бунака нарсалардан.ошани учун кизларга маслахат,болар силарни чин юракдан севса силар хам севилар.ато бир хил болар,боларга карайапти,кизлар уларни рад етгандан кейин)

29 _Mahzuna_   (2012.10.12 17:47) [MALUMOT]
kechirasizu sevarkan debsevib keturmimizu

7 Munissa90   (2012.10.11 10:03) [MALUMOT]
O'qigim kemadi ko'pakan

6 Fast-ForWarD   (2012.10.11 10:01) [MALUMOT]
wink

5 uzb@rustam   (2012.10.11 09:46) [MALUMOT]
aha

4 ☆Littlestar☆   (2012.10.11 09:17) [MALUMOT]
surprised

3 ☆Littlestar☆   (2012.10.11 09:17) [MALUMOT]
surprised

2 ☆Littlestar☆   (2012.10.11 09:16) [MALUMOT]
surprised

1 uzb@rustam   (2012.10.11 09:16) [MALUMOT]
aha

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz