Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, пост-патруль хизмати ходимларига хизмат машиналарини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда тинчлик посбонларига яратилаётган кенг имкониятлар туфайли аҳоли орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида салмоқли натижаларга эришилаётгани таъкидланди.
Бундай имкониятларни янада кенгайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги хизмат бўлимларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган "Каптива”, "Ласетти” ва "Нексия” русумли 18 дона хизмат машинаси топширилди.