Икки мингдан зиёд эркакни сўровдан ўтказган британиялик социологлар уларни аёлларнинг қайси томонлари кўпроқ жалб этишини аниқлади.
Хусусан, респондентларнинг 70 фоизи аёлнинг ўзига бўлган ишончи уни мафтункор қиладиган асосий омил сифатида кўрсатган. 67 фоиз эркаклар улар учун аввало аёлнинг ташқи кўриниши, ўзига қараб юриши муҳимроқ эканини айтган. Сўровда қатнашганларнинг 50% эса ўзига ярашадиган услубга эга аёлларни ёқтиришини билдирган.
Олинган маълумотларни таҳлил қилган тадқиқотчилар эркакларга 30-31 ёшдаги аёллар кўпроқ ёқади, деган фикрга келди. Бу пайтда аёлларнинг ўзига бўлган ишончи ортади, улар кийиниш борасида ўз услубини топиб, комил гўзалликка эришган бўлади.