Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Алишер Ваҳобов Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun нашри хабар берган.
Алишер Ваҳобов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида Баҳодир Ҳодиевни алмаштирди. Ҳодиев 2010 мартидан бери вазирликка раҳбарлик қилиб келаётган эди – вазирликдан аввал Ҳодиев ҳам иқтисодиёт университетига ректорлик қилган.
Университет вакилининг маълум қилишича, Ваҳобов 14 апрел куни вазир этиб тайинланган, унинг ўрнига ким ректор этиб тайинлангани ҳозирча маълум эмас.
Маълумотларга кўра, Баҳодир Ходиев фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Ушбу лавозимда ишлаган Жаҳонгир Исмоилов 10 апрелдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига директор бўлган.