“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора 21 ноябрь куни турмуш қуришларини маълум қилишди. Айни дамда икки ёш тўйга тайёргарлик кўришмоқда ва тўй учун либослар танлашган. Бу ҳақда Кун.уз сайтига хонандаларнинг маъмури маълум қилган.
Бундан олдинроқ, Кун.уз сайти ўзининг ишончли манбасига асосланган ҳолда хонандаларнинг никоҳ тўйи шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилганди.
Шу вақтга қадар улар тўй ҳақидаги саволлардан қочишар, ўртадаги ришталарни мухлислар ва халққа ошкор этишни исташмас эди.
Маълумот учун, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланишган. Улар 2005 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келишмоқда.
Qalampir нашри хабарига кўра бу тўй маросими Тошкент шаҳридаги Versal тўйхонасида бўлиб ўтади.
|