Бу борада олиб борилган тадқиқот давомида америкалик олимлар одамлар куннинг иккинчи ярмида кўпроқ ёлғон гапиради деган хулосага келди.
Тажрибада 20 нафар кўнгилли қатнашди. Улар олимлар томонидан қўйилган саволларга жавоб беришлари керак эди. Бунда ҳар бир ёлғон жавоб учун уларга ўн доллардан тўланган.
"Psychological Science” журналида чоп этилган ушбу тадқиқот жараёнида олимлар эрталаб соат 8 дан кундузги 12 гача одамлар ўзларини табиий тутишни маъқул кўришини, бироқ куннинг иккинчи ярмидан бошлаб респондентларнинг 75% ёлғон гапира бошлашини аниқлади. Кеч кириши билан эса бу тенденция янада кучайган.
Сал олдинроқ Эванстондаги Шимоли-Ғарбий университет олимлари ёлғон гапириш қобилиятини табиий тарзда тарбиялаш мумкинми ёки йўқлигини текшириб кўрган эди. Тадқиқот давомида улар ёлғонни ишонарли қилиб айтиш учун фақат вақт ва машқ қилиш керак, деган хулосага келди. Табиий ёлғон механизми шундан иборатки, вақт ўтиши билан ёлғон гапирувчининг ўзи ўйлаб топилган воқеани реал воқеадан ажрата олмай қолади, шу боис у ёлғонни ҳам бемалол дўндириб гапиради.