Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида "Локомотив" БААнинг "Ан Наср" клублари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда "темирйўлчилар" рақибларидан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.
Гарчи Ҳаким Фузайлов шогирдлари Моримотонинг голидан сўнг ҳисобда ортда бораётган бўлсаларда, кейинчалик Карпенко ва Акмал Холматовларнинг голи ҳисобига олдинга чиқиб олгандилар. Аммо ҳисобни ушлаб қолишга "темирйўлчилар"га тажриба етишмади. Аввалига Хабиб Фардан жарима тўпидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90 дақиқада ҳакам томонидан белгиланган пеналтини Лима голга айлантириб, жамоасини ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқди.
"Ан Наср" - "Локомотив" - 3:2
Голлар: Моримото 30, Виктор Карпенко 71, Акмал Холматов 77, Хабиб Фардан 78, Лима 90 (пен)