"БУНЁДКОР” – "УЛЬСАН ХЮНДАЙ” – 1:3 (1:1)
24 октябрь. Тошкент. "Жар” стадиони.
Бош ҳакам: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА).
Қанот ҳакамлари: Солиҳ Муҳаммад Ал Марзуқи (БАА), Умар Сулаймон (БАА).
Захирадаги ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).
Ҳакамлар назоратчиси: Набору Ишияма (Япония).
Учрашув комиссари: Хуан Чин Фан (Хитой Тайпейи).
"Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Артём Филипосян, Хайрулла Каримов, Акмал Шораҳмедов (Баҳодир Пардаев, 90), Лутфулла Тўраев, Жавлон Иброҳимов, Жасур Ҳасанов, Ян Козак (Шавкат Саломов, 68), Виктор Карпенко (Алибобо Раҳматуллаев, 78), Камолиддин Мурзоев.
"Ульсан Хюндай”: Ким Йонг Кванг, Ли Йонг, Канг Мин Су, Куок Тае Хуи, Ким Йонг Сам, Ли Хо, Ким Сунг Йонг (Ко Сэулки, 80), Хуан Эстивен Велез, Ким Шин Вук, Ли Кун Хо (Ли Сэунг Йеул, 90+1), Рафаэль Дос Сантос (Луис Карлос Дос Сантос, 83).
Голлар: Жавлон Иброҳимов, 6 – 1:0. Рафаэль Дос Сантос, 31 – 1:1. Ким Шин Вук, 53 – 1:2. Ли Кун Хо, 72 – 1:3.
Огоҳлантиришлар: Акмал Шораҳмедов, 41. Саҳоб Жўраев, 45. Канг Мин Су, 76.
Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов шогирдлари 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси баҳслари давомида Жанубий Корея клубларига қарши уч марта майдонга тушиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлганди. Эътиборли томони, ғалабаларнинг иккитаси сафар ўйинлаирда қўлга киритилган.
«Ульсан Хьюндай» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ-2012 ярим финал жавоб учрашуви 31 октябрь, чоршанба куни Ульсанда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:30да бошланади. Агар икки ўйин натижасига кўра «Бунёдкор» мусобақанинг финал ўйини йўлланмасини қўлга кирита олса, 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси финал учрашувини 10 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони қабул қилади.
TO`G`RI TAXMIN SOHIBI1-3 ulsan xende jamoasi bunyodkorga qaraganda jismonan kuchli,hamda hujumda juda tiriwqoq,shunindek bukmeker kontoralarga murojat qilsak ular galabani koreyslar beriwmoqda.nima bolgan taqdirda ham men Bunyodkorga chin yurakdan galaba tilayman