Ўқитувчи, катта бўлганингда ким бўлишни хоҳлайсан, деб бир ўқувчидан сўраганида, атрофидаги синфдошлари унинг жавобидан кулишди. Лекин ўқитувчи йиғлаб юборди.
Чунки барча ўқувчиларнинг жавоби, учувчи, дўхтир, зобит, савдогар....каби касблар атрофида айланар эди. Лекин бир ўқувчи ғаройиб жавоб берди. Унинг жавобидан ўқувчилар кулишди. Биласизми, у болакай нима жавоб берган?
Болакай: ― Мен саҳоба бўламан. Ўқитувчи: ― Нима учун саҳоба бўлмоқчисан? Болакай: ― Ҳар куни онам ухлашимдан олдин саҳобалар қиссасини айтиб берадилар. Саҳобани Аллоҳ яхши кўради, улар жасоратли кишилар, отам ҳам улар каби бўлишга ҳаракат қиладилар.
Ўқитувчи жим бўлиб қолди. Бу жавобдан кўзларидаги ёшни арта туриб, бу ёш боланинг ортида буюк бир она бор эканини, шунинг учун унинг мақсади буюк эканини билди.