Главная » 2010»Март»22 » Нью-Йорк аэропортида болакай бир соат диспетчерлик қилди
21:40
Нью-Йорк аэропортида болакай бир соат диспетчерлик қилди
Нью-Йоркнинг энг йирик "Ж. Ф. Кеннеди” аэропортида мисли кўрилмаган ҳодиса юз берди. Қарийб бир соат мобайнида парвозларни ёш бола бошқарган. Маълум бўлишича, диспетчерлардан бирининг ўрнини унинг ўғли эгаллаган.
Воқеа аслида 17 февралда содир бўлган, аммо аэропорт маъмурияти яқиндагина ўша куни қайд этилган аудиоёзувларни тинглай туриб, ёш боланинг қўниш ва учишга рухсат бераётган овозини эшитиб, ҳайрон бўлишган. Хайриятки, болакай барча ишларни тўғри бажарган ва ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодиса рўй бермаган. Лекин боланинг отаси ва смена бошлиғи вақтинчалик, яъни текширув ниҳоясига етгунга қадар ишдан четлатилган, деб хабар беради "Интерфакс”.