YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:58
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2014 » Март » 3 » Нилуфар УСМОНОВА: “Мени очиқчасига севишларини истайман!”
23:50
Нилуфар УСМОНОВА: “Мени очиқчасига севишларини истайман!”
Шўх-шаддот, дангалчи бу хонанда билан суҳбатлашиш жуда мароқли. Бошқа баъзи ҳамкасблари сингари ўзини "фаришта” қилиб кўрсатишга уринмайди. "Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл” нақлига амал қилади. Англаганингиздек, галдаги суҳбатдошимиз Нилуфар УСМОНОВА билан очиқча, дангалига суҳбат қурдик...

— Кўнгилдагидек она эканингизга яна бир карра амин бўлдим. Кечагина иккинчи ўғлингиз Иброхимхоннинг туғилган куни муносабати билан барча ишларингизни бекор қилиб, уйда ўғлингиз ёнида бўлганингиз тахсинга сазовор!

— Раҳмат (самимий кулади)! Туғилган кунни оила-аъзоларим ва йиллар синовидан ўтиб ёнимда қолган дўстларим даврасида нишонладик. Болалигимда онам томонидан мен учун бундай вақт ажратилмаган. Аввало халқнинг хизматини қилиб, сўнг оилага эътибор қаратган. Ўшандаёқ "Оила қуриб, фарзандли бўлганимда онам тутган йўлнинг тескарисига амал қиламан!” деб ўзимга ўзим сўз бергандим. Қайсидир маънода онамнинг юқорида таъкидлаганимдек жиҳатини набиралари қайта тарбиялади (кулади). Сабаби, Иброҳимхоннинг таваллуд кунида онам ҳам барча ишларини четга суриб, вақтини набирасига бағишлади.  

— Кенжатойингиз Сулаймонхонни ОАВларда кўрсатишни қатъий истамагандингиз. Вақт ўтиб, ижтимоий тармоқларга унинг расмларини жойлашни бошладингиз. Бу беқарорлигингиздан даракми?

— Аслида бир сўзлиман, лекин вазиятга қараб қароримни ўзгартиришим ҳам мумкин. Сулаймонхон катта бўлиб қолгани учун ҳам уни ортиқ яширмаяпман. Кичиклигида атрофимдагиларнинг "кўз тегади”, деган гапларини инобатга олган ҳолда ўғлимни оммага кўрсатишни истамагандим.  

— Иримларга ишонмасдингиз чоғи?

— Тўғри! Лекин кўз тегишига ишонаман (кулади).

— Нилуфар Усмоновада ягона муаммо бу — озиш. Учинчи фарзандингиз туғилгач, қоматингиз сабаб, "депрессия”га тушиб қолгандингиз. Аввалги холингизга қайтгансиз...  

— Сўзингизни бўламан, рости, ҳозирги қоматимдан ҳалиям қониқмаяпман. Озишим ўн ой вақтни талаб қилди. Фитнес билан шуғулланиш баробарида, тўғри овқатланиш қоидаларига ҳам амал қила бошладим. Биласиз, халқ хизматларида чин дилдан рақсга тушиб, қўшиқ куйлайман. Чунки пешонамдан тер оқмаса ҳисобмас! Хизмат ҳаққимни ҳаллолаб олишим керак. Тинимсиз ҳаракатда бўлганим ҳам тезроқ озишимга сабаб бўлди. Яна 5 килога озсам бўлди (кулади).    

— Имиджингизни тез-тез ўзгартириб туришга одатлангансиз. Лекин анча йилдан буён махсус парвариш қилиб келаётган узун сочингизни кесишга қандай кўзингиз қийди?!

— Кетма-кет фарзандли бўлганим сабаб, сочим тўкила бошлади. Яна "дипрессия”га туша бошладим. Бу холатдан қутилиш учун сочимни калталатдим. Балки яқин орада бундан ҳам калтароқ соч турмагида кўриб қоларсизлар (кулади)...  

— Нилуфар, "шахсий ҳаётим батамом изга тушди, келажакдан кўнглим тўқ”, деёласизми?

— Келажагимдан доим кўнглим тўқ бўлган. Шахсий ҳаётим изига тушган ҳам деёламан. Ҳаётга реал кўз билан қараб, тақдирга тан бермасликка одатланганман. Биринчи турмушим омадсиз бўлганида, тўғри тушкунликка тушганман. Лекин "демак, шундай бўлиши керак экан”, деб яхшиликка интилиб яшайверганман. Сиқилишдан фойда йўқлигини тушундим. Фарзандларим, мени олдинда кутиб турган янада бахтли ҳаёт учун соғлигимни асрашим керак!

— Ижтимоий тармоқлардан бирида расмингизга қолдирган изохингиз эътиборимни тортди. "Мени севган инсон, буни очиқча тан олишини истайман. Йўқса бу ҳақорат билан тенг”, дегансиз. Ёнингиздаги инсоннинг севгисидан кўнглингиз тўлмаяптими?

— Тўғри, очиқчасига севишини истайман! Лекин бунинг иложи йўқлигини ҳам биламан... Шу холатга тайёр бўлганим учун ҳам ўша инсон билан ҳаёт қурдим. Баъзида кўнгил амри билан шундай ўзим ҳам англолмайдиган холатга тушиб қоламан. Бахтга "чўмилиб” яшаяпман, деёлмайман, ўзимга яраша икир-чикирларим бор. Бироқ уларга эътибор бермай, яшашга ўргандим. Ҳаётимни "саргузашга бой умр”га қиёслайман. Болалигимдан "саргузашт”да яшаб келаман, лекин бундан афсусланмайман. Ҳаётимдаги бундай кескин бурилишлар ўзимга ёқади (сирли кулади).   

— Расмларингизда қолдирган изохларингиздан кейин севган инсонингиздан қандай жавоб оласиз?

— (Кулиб) Кўнглимни олиш учун совға-саломлар билан хурсанд қилади.

— Одамлардан бирор нимани бекитиб яшайсизми?

— Севгим ва оиламни яшираман... Бу борада қўрқоқ бўлсам керак. Чунки атрофдагилар севган инсоним билан ўртамизга совуқчилик туширишларини ва йўлларимиз айро тушишини истамайман. Биринчи турмушим омадсиз бўлгани ҳам етади. Қолаверса, қизғанчиқман (кулади)!

— Атрофида қизларни кўриб қолсангиз рашкингиз "тил”га кирадими?

— Йўқ, чунки ўзим ҳам қарши жинс вакиллари билан кўп мулоқотда бўламан-да (мириқиб кулади)! Лекин кимгадир қизиқиши пайдо бўлганини пайқасам, дангал гапираман.

— Жудаям дангалчисиз. Бу сизга панд берадими ё дарс?

— Дангалчилик онамдан ўтган бўлса керак. Одатда панд беради. Бўлган воқеадан хулоса чиқараман, лекин кейинги сафар такрорланмаслигига кафолат беролмайман-да (кулади)!

— Сўнги вақтлардаги ижодингизга эътибор берсак, куйлаган барча шўх ва махзун қўшиқлар севган инсонингизга қаратилгани қўшиқ руҳиятидан сезилиб туради. Ички кечинмаларингизни қўшиқ орқали чиқариш қулайроқми?

— Биласизми, кўнглимда кечаётган ғалаёнлар фақат ўзимга аён. Чунки ҳеч ким билан дардлашмайман, ҳатто онам билан ҳам. Чунки у киши менга отадек, айтгани айтган, дегани деган. Онамнинг қарорлари ҳеч қачон муҳокама қилинмайди. Жудаям ҳиссиётли, романтикман. Юрагим ақлимга бўй сунмайди. Шу маънода кўнглимдагиларни қўшиқ орқали чиқариш қулайроқ. Қўшиқда ўзимни кўрмасам, куйлолмайман! Юрагимдан куйламасам, Нилуфар Усмоновани тингламай қўйишади. Шоир Муҳаммад Юсуфнинг "Биз бахтли бўламиз Худо хоҳласа, Худо хоҳламаса учрашармидик...” сатрлари мазмунини саккиз йил олдин тушундим. Ҳозир ҳам бахтлиман, лекин бундан ҳам кўпроғини кутиб яшаяпман...        

— Айрилиқ ҳақидаги қўшиқларингиз севган инсонгизга айтолмаган дилингиздаги гаплар, деса бўладими?

— Ҳа... Ҳамкорликда ишлайдиган ижодкорларнинг таклиф қилаётган шеърини ўқисам, нозик нуқтамни топган бўлади. Ва албатта у қўшиқ бўлади. Мени қўрқитадиган ҳодиса бу — куйлаган қўшиғим ҳаётимда ўз аксини топиб қолади. "Унутгин” қўшиғи менинг ҳаётимдан олинмаган. Ҳамкоримиз Шуҳрат ака рафиқаси вафот этган қўшнисининг тақдирини қўшиқ қилди. Буни билгач, ўзимни руҳан тайёрлаб, сўнг куйладим. Учинчи фарзандимни туғгач, жуда таъсирчан бўлиб қолганман.

— Кўпчилик халқаро миқёсда ўтказилган "Turkvision”да "Унутгин” қўшиғини эмас, бирор "хит”ини куйлаганда ғолиб бўларди”, деган фикрни билдирди...

— У ердаги иштироким тажриба бўлди. Жараённи бевосита кузатиб, уни ҳис этиш бу жуда ёқимли! "Унутгин” қўшиғи масаласига келсак, эски қўшиқни куйлашни таъқиқлашди. Ва шу қўшиғимни танлаб беришди. Бироз ранжиган томоним — баъзи давлатларнинг хонандалари жонли куйламади. Қолаверса, эски қўшиқларини куйлашди. Лекин шунча давлат орасида тўртинчи ўринни қўлга киритиш ҳам ҳазил гапмас!

— Шаҳзода, Манзура, Райҳон, Лола, Муниса. Ижодкор сифатида кетма-кетликни тўғирлаб, ўзингизнинг ўрнингизни ҳам белгилаб беринг. 

— Шаҳзода-Нилуфар Усмонов, Лола, Райҳон, Манзура, Муниса. Шаҳзодани саҳнадаги тажрибаси катта, "юлдузлик касаллиги”га чалинмаган. Нилуфар Усмонова ўз имконият даражасини билади. Лоланинг саҳна маданияти юқори. Райҳон жуда тиришқоқ. Манзура ўз меҳнати билан бугунги даражага етди, қандини урсин! Ҳозирги репертуарига нисбатан, ундан илк ижодини бошлаган дамдаги "Мен сени севаман жоним” каби қўшиқлар эшитгим келади. Мунисанинг ютуғи — анча йиллар меҳнат қилиб, бугунги даражага эришган хонандалар қаторида номи тилга олинаётгани. Лекин Мунисани бу рўҳатга қўшмаган бўлардим.      

— Рейтинг сиз учун муҳимми?

— Рейтинг эмас, қўшиғимнинг мазмуни муҳим! Чунки ёш авлод бизни қўшиғимизни тинглаб катта бўлади. Балки ўзим она бўлганим учун ҳамкасбларимдан фарқли ўлароқ, бу ҳақда ўйларман. Ҳеч қачон биринчи рақамли санъаткор, бўламан деб орзу қилмаганман. Ҳали ҳам фикрим ўзгармаган!  

— Сўнгги эшитган "хит” қўшиғингиз қайси?

— 2013-14 йилларда бирорта "хит” қўшиқ эшитганим йўқ! Онамнинг "Девоналармиз” қўшиғини ҳисобга олмаганда, албатта!

— Онангиз бўлгани учун шундай фикрдамисиз?   

— Йўқ! Тўғри, радио, ТВ орқали "айланмаяпти”. Лекин мухлислар орасида шу қўшиқ жуда талабгир.

— Танқидни кўтара оласизми?

— Албатта! "Машҳурман”, деб кўкрак кермай, атрофдагиларнинг фикрларига ҳам қулоқ тута билиш керак. Танқид қилмоқчисиз шекилли-а (кулади)?

— Кўпчиликнинг фикрига кўра халқ хизматларида онангиз билан куйлаган "Илло” дуэтингиздаги онангиз куйлаган қисмида ҳам ўзингиз оғиз қимирлатиб турган эмишсиз?

— (Қизишиб) Нилуфар ҳеч қачон оғзини қимирлатиб турмаган! Доим жонли ижрода куйлайди. "Илло”ни ўзим куйлаган варианти ҳам бор. Халқ хизматларида "Онангиз билан куйлаган "Илло” дуэтингизни куйлаб беринг”, дейишса, оригинал нусхасини куйлайман. Ва онам айтган қисмида жўр бўламан.

— Ҳамкасбларингизнинг концерт дастурларида дуэт куйлаб чиққанингизда кўнглингиздан қандай кечинмалар ўтади?

— Мен ҳам концерт берсам, деган хаёл ўтади, албатта. Насиб этса, шу йил кузда яккахон концерт дастуримни мухлисларга ҳавола этаман!

— Нилуфар Усмонованинг концерти жонли бўладими ё фонограмма?

— Албатта ЖОНЛИ!

— Ниятингизга етинг!

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1110 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 3
3 farruh0205   (2014.03.07 18:24) [MALUMOT]
dry

2 real89   (2014.03.06 16:16) [MALUMOT]
Ozini aqlli korsatgani bilan foydasi yoo..Yobirlaridan bola orttirvolib suniy kopaytirdim deb etgandan kora o'lgani yaxshii..Narmalni ayol ashula etmidi

1 Abdulloh8858   (2014.03.04 05:25) [MALUMOT]
Қачон қутуламиз шу артислардан а

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz