«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси 2014 йилда «Матиз» ва «Нексия» русумдаги автомобилларни Евро-5 стандарти бўйича модификация қилишни ўзлаштиради.
Podrobno.uz нинг хабар беришича, йилига тахминан 40 минг дона бу каби машиналарни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Евро-5 – бу экологик тоза стандарт бўлиб, чиқинди газларидаги зарарли моддалар таркибини назорат қилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳани амалга оширишни компания ўтган йили бошлаган эди. Лойиҳанинг қиймати 2,45 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад 2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Россияда автомобилларга доир янги тартиб жорий этилиши билан боғлиқ. Унга кўра, мамлакатга кириб келаётган барча автомобиллар Евро-5 стандартига мос келиши лозим. Бугунги кунда «Нексия» ва «Матиз» Россияда энг харидоргир автомобиль моделлари қаторига киради.