Главная » 2013»Июль»13 » Немислар Жамшид Искандеровни 500 минг еврога баҳолашди
22:23
Немислар Жамшид Искандеровни 500 минг еврога баҳолашди
Германиянинг transfermarkt интернет-нашри Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг нархларини эълон қилди.
Унга кўра, терма жамоамиздаги энг қиммат ўйинчи Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровдир. Жамшиднинг халқаро футбол бозоридаги нархи 500 минг еврога баҳоланган.
Иккинчи қиммат футболчи терма жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлган Аббосбек Махсталиевдир. Аббоснинг нархи 400 минг евро этиб белгиланган. Кучли учликни 350 минг еврога баҳоланган Диёржонк Туропов якунлаб беради.
Жамоа сардори Владимир Козак ва ҳужумчи Игор Сергеевлар 300 минг еврога баҳоланган.