Эркакларнингкўпчилиги учун пайпоқ одатий совға ҳисобланади.
Аммо немислар томонидан чиқарилган қиймати 1200 доллар турувчи олтин-жигарранг пайпоқларни оддий совға дейиш қийин. Улардан бор-йўғи 10 та жуфт ишлаб чиқарилган. Пайпоқлар дунёдаги энг ноёб ва қиммат викунья ҳайвони жунидан тўқилган, дея хабар беради "FedPost” портали.
Туясимон сутэмизувчилар оиласига кирувчи викунья лама ва альпаканинг узоқ "қариндоши”
ҳисобланади. Ушбу ноёб жониворлар Анд тоғларида 3500-5500 баландликда яшайди. Улар махсус дастур ҳимояси остида бўлгани боис, мазкур жониворларнинг жунини олиш жуда қийин. Викуньяларнинг жунини олиш учун қадимги инклар уларни подага тўплаган ва шундан кейингина жунини қирқиб олган. Қимматбаҳо мўйнадан тайёрланган кийим фақат зодагонлар учун мўлжалланган.
Айтиш жоизки,одамлар ушбу жониворларни хонакилаштиришнинг иложини тополмади. Шу боис энди улар қадимги инкларнинг усулини қўллашга мажбур бўлмоқда. Битта викуньядан жуда кам, бор-йўғи 400 гр жун чиқади, бу ҳам унинг қийматига таъсир қилади. Мутахассисларнинг
таъкидлашича, ушбу ноёб жониворларнинг жуни энг яхши тола ҳисобланади, чунки ҳар бир жуннинг диаметри 12 микрометрни ташкил этади. Қимматбаҳо материалдан тайёрланган пайпоқларни викунья рангини эслатувчи олтин-жигарранг рангда сотиб олиш мумкин. Гап шундаки, бўяш жараёнида викуньяларнинг жуни тўлиқ ишдан чиқиши мумкин, шу боис ишлаб чиқарувчилар ушбу жараённи қўлламайди.
Қимматбаҳопайпоқлар харидорга эксклюзив ёғоч қутиларда етказиб берилади. Янги пайпоқларни муносиб баҳолаган харидорларга эса компания викунья жунидан тайёрланган қиймати 3 минг долларлик пуловерни таклиф этмоқда.