14 ноябр куни фаолиятини бошлаган "Наво” телерадиоканалининг тест режимида барча клиплар бир ой давомида бепул намойиш этилиши ҳақида аввал хабар тарқалган эди.
Эндиликда канал мусиқий клипларни тижорат асосида эфирга жойлаштириш нархларини маълум қилди,
Ҳозирда каналга клип жойлаштириш нархи АҚШ долларида эълон қилинган бўлиб, битта клипни бир марта эфирга жойлаштириш "off prime-time”да 50 долларни, "prime-time”да эса 110 долларни ташкил қилади.
"Prime-time” вақти соат 16:30 дан 23:59 гача бўлган эфир вақтини ўз ичига олади.
"Наво” телеканали телетомошабинларни классик, халқ, замонавий ва эстрада мусиқаси, жумладан, чет эл мусиқаси билан таништириш мақсадида ташкил этилган.