YAKSHANBA, 2024.12.29, 10:28
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2014 » Июнь » 10 » Муниса Ризаева: “Бундай инсон билан турмуш қуришим мумкин эмас!”
00:00
Муниса Ризаева: “Бундай инсон билан турмуш қуришим мумкин эмас!”

Муниса Ризаева! У ҳақида гап кетганда, уни омадли хонанда сифатида тилга олишади. Санъатга кечроқ қадам қўйган бўлса ҳам бугун у ҳақида гапиришяпти, қўшиқ ва клиплари эътибор марказида. Аммо аксарият кишиларнинг фикрича, 2013 йил Муниса учун етарли даражада оғир келди. Унинг шахсий ҳаёти билан содир бўлган воқеалар, дўстининг хиёнати бир мунча қаддини букди. Лекин шундай бўлса ҳам у ҳали ҳамон санъатда, ижод қилишдан чекинмади. Кетма-кет ижод наъмуналарини тақдим қилиш орқали енгилмас эканини исботламоқчидир балки...

— Ассалому алайкум! Сиз билан яна бир бор учрашиб турганимдан ҳурсандман.

— Ассалому алайкум! Таклиф учун ташаккур. “Даракчи” билан доимгидек унутилмас суҳбат бўлишига ишонаман.

— Кўринишингиз аъло даражада, аммо негадир хомушсиз? Кўзларингизда маъюслик бор...

— (Бироз сукут сақлаб, ўйланди) Нега ундай дейсиз, ҳаммаси яхши. Сизга шундай туюлаётгандир... Шунчаки, баҳорда бўлиб турадиган “аллергия”. Кучли йўтал бироз қийнаяпти.

— Айни кунларда нималар билан бандсиз?

— Аслида қилишим керак бўлган ишларим жуда кўп. Уларнинг барчасини мухлисларга тақдим этгим келяпти-ку, фақат тингловчиларни “тўйдириб” қўйишдан чўчияпман. Куни кеча тақдим этилган “Ёрим-эй” қўшиғига ишлангандан клипидан сўнг сокин қўшиқ ёзишга қарор қилдим. Бу қўшиқ тингловчилар томонидан бироз унутилган, миллий эстрада йўналишида  куйланган. Назаримда, бу ижод маҳсулим ҳақиқий ностальгия бўла олади.

— Ижодий режаларнинг кўплиги яхши. Аммо ҳозирда  бошланиб, якунига етмаган тўйингиз ҳақида гап-сўзлар тинмаяпти. Шов-шув билан эълон қилинган тўйнинг тўхтатилиши сабаби ҳаммага қизиқ!

— Аслида яқин кунларгача Жасурни танимасдим ҳам. Бу йигитнинг ҳаётимга қандай қилиб кутилмаганда кириб келганини бошқалар майли-ю ўзим ҳам тўлиқ тушуниб етмадим. Қисқаси, бир куни студияда қўшиқ ёзиш жараёнида дўстим орқали танишиб қолдик. Қарабсизки, эртаси куни севги изҳорлари-ю турмуш қуриш ҳақидаги таклифларни эшитяпман.

— Буларнинг ҳаммаси реклама учун ўйлаб топилган, гап деганларга жавобингиз?

— Муниса ўзи учун “пиар” қилди, дейишса қаттиқ адашишади. Жасур борасида эса ... унинг учун жавоб беролмайман. Унинг нима мақсадда бу ишларни бошлагани мен учун қоронғу. Тўғри, аввалига изҳор ва таклифларни эшитиб, балки у мен орқали ўзини “пиар” қилмоқчидир, деган ўйга бордим. Аммо менга айтган дил-сўзларини исботи сифатида уйимга совчиларини юборгандан сўнг гапларига ишонгандим. Аммо совчиларга розилик беришга шошилмадик. Дадам чет эл сафарида эди. Унинг иштирокисиз бундай қарор қабул қилишимиз мумкин эмас. Дадам келгач эса ҳамма нарсани олдиндан билгандай тўйга розилик бермади. Бу орада мен ҳам шоу-бизнесдаги бошқа ҳамкасбларим томонидан Жасур ҳақида турли гап-сўзлар эшитдим. Улар орасида омма олдида айтиб бўлмайдиганлари ҳам бор. Бундай инсон билан турмуш қуришим мумкин эмас! Билишимча, Жасур ҳамон тўйга умид боғлаяпти. Аммо ўзим учун қатъий қарорни қабул қилиб бўлдим. У минг уринса ҳам тўй бўлмайди!

— Дабдабали тарзда турмуш қуриш таклифини билдирди ва сиз розилик бердингиз. Буни омма эътиборига эълон қилгачгина, ортга қайтдингиз. Жиддий қадам ташлашдан олдин қарор қабул қилиш керак эмасмиди  ё шошиб қолдингизми?

— (Бироз ўйлаб) Гап шошиб қолганимда ҳам эмас... Шунчаки, ҳаммаси жуда тез ва ўзим истагандек бўлаётганди. Мен қўйган шартларнинг барчасига рози бўлганди, ҳатто куйлашимга ҳам қаршилик билдирмади. Аслида ҳам оила қурганимдан кейин ҳозиргидек ижодимни давом эттиришни истайман. Бундан ташқари, турмуш ўртоғим санъаткор бўлишини хоҳлагандим. Кутилмаганда рўёбга чиққан орзуларимни кўриб, балки бироз довдираб қолгандирман... Айтган гаплари, севги-изҳорлари, оиламга муносабатини кўриб, мен кутган инсон шу бўлса керак, дебман-да... Кейин билсам, у “катта театр”нинг энг маҳоратли актёри экан, холос...

— Тили куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, дейишади...

— Кейинги сафар таклифномаларни тарқатаётганимдагина одамларга тўйим ҳақида маълум қилсам керак. (Бироз сукут сақлаб) Очиғи, қандай йўл тутишни ҳам билмай қолдим. Тақдир “совғаларини” қандай кутиб олишга ҳам бошим қотди... Ҳамма нарсани вақт ҳал қилади. Ҳеч қандай режа қилмайман! 

— Сўнгги пайтларда Муниса Ризаева ҳақидаги янгиликларнинг барчаси негадир пучга чиқяпти. Масалан, концерт, тўй... Барчасини омадсизликка йўйиш мумкинми ёки бошқа сабаблари борми?

— Гап омадсизликда эмас. Одам қанчалик танилса, душманлари ҳам кўпаявераркан. Мени синдирмоқчи бўлганлар жуда кўп... Шоу-бизнесда ҳамма эркалик ва хоҳишларимни амалга оширадиган кучли “ҳомий”ларим йўқ. Ўзим учун ўзим хомий ва устунман. Мендайларни бу “олам”да  ҳамма ҳам ёқтиравермаслигини англадим...

— Май ойида ўтиши режелаштирилган коцнертингизни қолдирилишини ҳамма ўзича баҳолади. Бироқ кўпчилик “Ризаеванинг лицензияси олиб қўйилгани сабаб бўлди”, деб  ўйлади...

— Бўлмаган гап! Лицензия билан муаммо бўлмаган. Бундан кейин ҳам сиз айтган ҳолатга тушмасликка ҳаракат қиламан.

— Ризаеванинг шоу-бизнесдаги рейтинги аввалгидек эмас...

— Рейтингимни тўйлар билан баҳолайдиган бўлганман. Ҳар куни халқ хизматига бораман. Демак, Муниса Ризаевага талаб бўляпти, у ўзгармаган. Шундай экан, рейтинги тушган, дейиш нотўғри!

— Гапларингиздан кўриниб турибдики, илк кўришганимиздаги Мунисадан асар ҳам қолмаган...

— Мени санъат ўзгартирди! Бу ҳамма ўйлаганидек “юлдузлик касалиги” эмас. Одамларнинг билиб-билмай гап тарқатишидан қўрқиб қолганман. Бугун “одамлар нима деб ўйларкин?” деган фикр билан яшайдиган бўлиб қолганман. Жуда таъсирчан ва йиғлоқига айланганимни ҳам яширмайман. Арзимас нарсалар ҳам кўнглимга оғир ботяпти. Муниса Ризаева бу даражада ўзгариб кетишини ҳатто ўзи ҳам тасаввур қилмаганди...

— Ижодий фаолиятингиз давомида шоу-бизнес тарбиялаган қайси жиҳатларингизни айта оласиз?

— Адашасиз, мени шоу-бизнес эмас, одамлар тарбиялаб боряпти! Фаолиятим давомида кўпларнинг асл қиёфасини  кўриб, кўзим очилди. Қаерга қараманг, кимлардир нималардир учун кураш олиб боришяпти. Ўша нима? Бунинг жавобини ҳатто уларнинг ўзи ҳам билмайди. Билмайдиган нарса учун курашиб, инсонийлигини унутаётганлар қанча. Майли, ҳаммамиз учун инсоф сўрашдан бошқа иложим йўқ! 

Уч йил аввал танишган Мунисани бугун кўрмадим. У ҳақиқатдан ҳам ўзгарган! Ўзи айтганидек, балки ҳаёт, санъат ва унга нисбатан одамларнинг фикрлари бунга мажбур қилгандир? Ким билади, дейсиз балки бу унинг фойдаси учундир?...

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2843 | Добавил: JAMSHID | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 6
6 Tamara_tamara   (2014.06.13 20:52) [MALUMOT]
munisa rizayeva o'zgarishini sira xohlamasdim

5 asal77   (2014.06.13 00:45) [MALUMOT]
xm Munisa ham baxti bo'lishga haqli hamma qizla qatori smile

4 Robin_3262   (2014.06.12 23:34) [MALUMOT]
Munisa hech omasa o'zim olaman.

3 SOLNIKASHA   (2014.06.12 10:49) [MALUMOT]
wink biggrin smile Hm

2 Asi   (2014.06.11 00:44) [MALUMOT]
Hm

1 BeYaZ_GuLum   (2014.06.10 20:08) [MALUMOT]
Mx

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    «  Июнь 2014  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz