Шу кунларда Маккада Каъбани тозалаш ва калитини алмаштириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Макка валийси Холид Фейсал Каъба калитини Каъбанинг хизматчиси Абдул-Қодир Шайбийга топширди, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий сайти хабар беради.
Маросимда мусулмон малакатларидан ташриф буюрган меҳмонлар қатнашишди. Янги калит соф олтиндан ясалган бўлиб, унда "Моида” сурасининг 97 ва "Оли-Имрон” сурасининг 96 оятлари ҳамда зикр ва дуолар зарб этилган.
Каъбатуллоҳ ҳар йили икки маротаба Зам-зам суви ва Эрондан махсус олиб келинадиган пушти сув (гулоб) билан тозаланади. Ушбу маросимда Саудия Арабистони қироли Абдулла II қатнашди.