20-декабрь куни янги "Эътироф-2013" тақдирлаш маросими бўлиб ўтади ва 22-номинациядаги ғолибларга мукофотлар топширилади.Мазкур маросим Маданият вазирлиги, Ўзбекнаво ва МТРК тарафидан амалга оширилаётганини хабар беришмоқда.Ўзгаришлар шу қадар тезликда ўтяптики...16-декабрьдан бошлаб яна икки телеканал, "Диёр" ва "Оилавий" ишга тушади. "Диёр" телканали "Маданият ва маърифат" қошида, яна бир "Оилавий" телеканал эса "Ўзбекистон" телеканали қошида бўлади.Илк эфир 16 декабрь соат 17:00да."Наво" телеканали 11 декабрьдан бошлаб "Тошкент" телеканали тасарруфидан "Ёшлар" телеканали тасарруфига ўтди. "Наво"нинг лейбли ўзгариб, плейлист , стиль ва формати хам ўзгарди. Шу билан "Ёшлар" телеканали эндиликда "Болажон", "Кинотеатр" ва "Наво" телеканалларини бошқаради. Хозирча фақат кузатишда ўзга чора йўқ...Хулосалар натижаларга қараб бўлади.