Главная » 2014»Май»2 » МТС Ўзбекистонга қайтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
23:53
МТС Ўзбекистонга қайтиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
МТСнинг Жахон банки хузуридаги халқаро трибуналга Ўзбекистонга нисбатан берган даъвоси томонлар келишувига мувофиқ тўхтатилган.
Бу ҳақида трибуналнинг сайтида хабар берилган. МТСнинг назорат акционери бўлган АФК “Система” вакилининг таъкидлашича, даъвони кўриб чиқиш фаол босқичга ўтиши лозим эди, аммо МТС ва Ўзбекистон уни маълум вақтга қолдиришга қарор қилишган, дея хабар беради Podrobno нашри.
Бу ҳақида “Ведомости” газетаси маълум қилади. Бахсда иштирок этадиган томонларга яқин бўлган манбаанинг хабар қилишича, АФК “Система”нинг асосий эгаси Владимир Евтушенков ва Ўзбекистон вакиллари ўртасида музокараларнинг олиб борилиши натижасида даъвонинг кўриб чиқилиши ярим йилга қолдирилган. Халқаро трибуналга даъво 2012 йилнинг ноябрь ойида берилганлигини эслатиб ўтамиз. ААТТ Давлат қўмитаси вакили МТС билан бўлган келишув ва МТСнинг республика бозорига қайтишидан бехабар эканлигини айтди. МТС вакили ҳам ҳеч қандай изоҳ бермади.
Икки ой муқаддам Россиянинг МТС уяли алоқа оператори эгаси ҳамда АФК “Система” директорлар кенгаши раиси Владимир Евтушенков “Ведомости” газетасига берган интервьюсида Ўзбекистон бозорига МТСнинг қайтиши бўйича музокаралар олиб борилаётганлигини тасдиқлаган эди. Журналистнинг МТС Ўзбекистон бозорига қайтиши мумкинми, деган саволига Евтушенков эхтимолдан холи эмас деб жавоб берган эди.