Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА)нинг 2012 йил 17 июлдаги 19-сон буйруғига кўра МЧЖ шаклидаги «ЎЗДУНРОБИТА» ХКга кўчма радиотелефон (мобил) алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш учун 2004 йил 28 июлда берилган АА серияли 000682-рақамли лицензиясининг амал қилиши йўл қўйилган қонун бузилишларини бартарафэтиш учун 2012 йил 17 июл соат 18:00 дан 10 иш кунига тўхтатилганэди.
МЧЖ шаклидаги «ЎЗДУНРОБИТА» ХКнинг 2012 йил 18 ва 24 июлдаги хатлари билан ЎзАААнинг юқорида қайдэтилган буйруғида кўрсатилган қонунбузарликларнинг бартарафэтилганини маълум қилди ва тармоқни тиклаш мақсадида 28.07.2004 йилдаги АА серияли 000682-рақамли лицензиясининг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилган, дея хабар беради ЎзААА.
Агентлик берган маълумотларга кўра, кейинги олиб борилган мониторинг натижаларига кўра ЎзАААнинг 2012 йил 17 июлдаги 19-сон буйруғида кўрсатилган ноқонуний фойдаланиш, хусусан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги радиореле линияларидан ноқонуний фойдаланиш тўхтатилмаганлиги аниқланган.
Аниқланган далиллар Компания томонидан Давлат алоқа инспексиясининг ва ЎзААА буйруғидаги кўрсатмалари бажарилмаганлигидан далолат беради, буэса Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган "Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш тўғрисидаги Низом”нинг 46-бандига мувофиқ лицензиатнинг мажбуриятларини бажармаганлиги сифатида тан олиниб, лицензиянинг амал қилинишининг тўхтатилишига сабаб бўлди.
"Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган "Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг 45-бандига мувофиқ лицензиат томонидан лицензия берувчи органнинг аниқланган қонунбузарликларни бартарафэтиш тўғрисидаги қарорини бажармаганлиги учун Тошкент шаҳар Хўжалик суди мазкур лицензиянинг амал қилишининг тўхтатилиши муддатини уч ойга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.
"Ҳозирда бизнинг Тошкентдаги ходимларимиз жуда қаттиқ қўрқиб қолишган. Улар ҳукуматга қарши қадам қандай оқибатларга олиб келишини яхши биладилар. Бу хабарни сиздан биринчи эшитаётган бўлсам ҳам, ишонч билан айта оламанки, бизнинг ходимларимиз бу шикоятларга қўшилмаганлар. Биз бунга қўл ура олмаймиз, чунки ҳали ҳам қамоқда қолаётган ишчиларимиз тақдиридан жуда ҳавотирдамиз. Озодликда қолаётган ходимларимизни ҳам соатлаб, диққинафас хоналарда сўроқларга тутишаяпти, уларга қаттиқ руҳий босим ўтказилаяпти. "Имзо чек, бўлмаса, уйингда тинтув ўтказиб наркотик топамиз" деган таҳдидлар қилинаяпти", - дейди у. Унинг айтишича, МТС раҳбари Андрей Дубовсков Президент Каримовга мактуб йўллаб, Ўзбекистондаги ширкатими атрофида юз бераётган барча воқеаларни тафсилотли баён қилишни истаган. "Биз барча қонунларга бўйсуниб ишлаётганимизга қарамай, у ердаги идоралар қонунга хилоф равишда амал қилаётгани мактубда айтилган. Биз ҳатто вақтинчалик лицензиялар билан ишлаётган станцияларимизни ҳам ёпиб қўйганмиз, лекин бошқа ширкатлар вақтинчалик лицензия билан бемалол ишлаяпти. Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигининг барча талабларини қондирдик, шунга қарамай, мана кеча ширкатимиз фаолияти яна уч ойга тўхтатилди. Андрей Дубовсков шунинг учун, илк марта президентга мурожаат қилди", - дейди у. Кохановская хоним Ўзбекистон ичидаги барча юридик идораларга мурожаатлар жавобсиз қолаётганини айтди. "Биз Ўзбекистондаги барча юридик имкониятларни ишга солиб кўрдик, ва президентга мурожаат бу охирги умидимиз. Лекин, Нью-Йорк биржасида акциялари савдога қўйилган халқаро ширкат сифатида биз бир миллиард доллардан ошиқ сармояларимизни ҳимоя қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз", - деди у.
26 QASOS gapiyizga 100% qo'shilaman beeline 3G modemini reklama qigandan ko'ra 3G nima ekanligini ko'rsatib qo'ymaydimi abonentlardan olgan shuncha pullarni nima qilishyapti shunga hayronman nima bo'lgan taqdirda ham ucel ham beeline ham MTS chalik bo'la olishmaydi man kutaman
MTS qadrin qaydan bilsin ucell (beeline) tutgan kishilar. Sal yumshatib yozishga to'g'ri keldi, o'zi maqol mana bunaqa, Ot qadrini qaydan bilsin eshshak mingan axmoqlar.
blin ey MTSNI qoralab yozgan sukala ali4742,donirchik,erga tegolmay yurgan boydoq birinchimish yana kim Xurmatsiz aka . Sizla umirlaring bunyod bo'b MTS dek svyoz ko'rdinglarmi ucellni duxi yetmay 15 mileon odamga beeline 3 kun bo'ldi duxiga o'tirgan ular 3G nima ekanini bilmaydiqu sizlar og'zinglarga qarab gapiringlar bo'lmasa boshqacha gaplashamiz .Kutamiz 3 oymi 3 yil bo'sayam kutamiz MTSNI . MTS DOIMO BIR QADAM OLDINDA
Endi ishlagani bilan Ucelldan battar ishlidi antennasi. 200 dan ortiq stansiyalarini uzib tashashdiyu,oldingi zör Mts bomidi. Yoqiliwini kutmela bekor...