МТС-Ўзбекистон уяли алоқа оператори "Ўздунробита” ХКнинг қамров зонасидаги баъзи ҳудудларла алоқа сифати вақтинчалик ёмонлашиши мумкин.
Давлат алоқа инспекциясининг кўрсатмасига биноан 07.07.12 йилда "Ўздунробита” ХК тармоғига қарашли ускуналарнинг бир қисми вақтинчалик ўчириб қўйилади, бу алоқанинг бироз ёмонлашувига ва хизматларни тақдим этишдаги узилишларга олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан компания ўз абонентларидан етказиладиган ноқулайликлар учун узр сўрайди, дея хабар беради mts.uz сайти.
Бундан олдин Давлат алоқа инспекцияси берган маълумотларга кўра, 48 та уяли алоқа таянч станцияси ўчирилганидан кейин, яна ноқонуний равишда ишлатилаётган 208 та таянч станцияси аниқланган.