Главная » 2013»Март»13 » МИСРЛИК МИЛЛИАРДЕРГА 37 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ
01:13
МИСРЛИК МИЛЛИАРДЕРГА 37 ЙИЛ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ
Мисрлик миллиардер Аҳмад Эззага давлат маблағларини ўмаргани учун 37 йил қамоқ жазоси берилди. Бизнесменга илгари қўйилган айбларни ҳисобга олиб шундай жазо тайинланди. Суд Эззага 296 миллион доллар миқдорида жарима белгилади. Миллиардерни собиқ президент Ҳусни Муборак бошқаруви даврида ўз компаниясининг ноқонуний шартномалари ҳисобига 740 миллион долларни ўзлаштиргани тан олди. Шу иш доирасида суд Мисрнинг собиқ саноат вазири Иброҳим Муҳаммадинга бир йил шартли жазо ва 100 миллион долларлик жарима тайинлади. 2011 ва 2012 йилларда Эззани давлат маблағларини ўғирлашда айбдор деб топиб, умумий ҳисобда 17 йиллик қамоқ жазоси тайинланган эди. Миср қонунларига кўра эса, судланган шахс 25 йилдан кўп ўтирмайди. Аҳмад Эзза Мисрдаги энг йирик пўлат қуядиган компаниялардан бири бўлмиш "Ezz Steel”ни бошқарган, бундан ташқари, Миллий демократик партия аъзоси бўлган. Бизнесмен 2012 йилнинг февралида ҳибсга олинган.