Янги тартибга кўра, Ўзбекистон ҳаво йўллари МАКга тегишли бўлган рейсларда, қўлда олиб кетиш мумкин бўлган юк оғирлиги ҳажмини 5кг дан 8-10 килогача оширди. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар беради.
Янги қоидага кўра эконом классда парвоз қилаётган йўловчи 8 килогача, бизнескласс йўловчилари эса 10 килогача қўл юкини олиб ўтишлари мумкин.
Авиакомпаниянинг хабарига кўра, юкнинг максимал ўлчами 56х45х25 сантиметрдан, юкнинг умумий уч томонинг ўлчами115см дан ошмаслиги керак (сумканинг ғилдиракчалари, дастаги ва ён чўнтаклари билан).
Шунингдек, йўловчи қуйидаги буюмларни ўзи билан самолёт салонига олиб кириши мумкин:
- Аёллар ва эркаклар сумкаси, қоғозлар учун папка
- Фотоаппарат, видеокамера
- Парвоз вақтида ўқиш учун китоблар
- Оғирлиги 2 килодан ошмаган ихчам компьютер
- Бола учун овқат
- Соябон ва ҳасса
- Пальто ва бошқа уст кийимлар
- Қалин рўмол
- Оғирлиги 5 килодан, уч тарафлама ҳажми 115 смдан ошмаган, Duty freeдан олинган нарсалар.
Бу янги ўзгаришлар фақатгина парвоз тарифининг 50% тўловни амалга оширган йўловчиларга тегишли.