Жаҳондаги энг қизиқарли ва муросасиз беллашув - "эл класико"нинг навбатдагиси якунланди. Унда томонлар дурангга рози бўлишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу сафарги учрашув нафақат "Барса" - "Реал", балки Месси - Роналду дуэлига ҳам айланиб кетди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Роналду чап оёқда кучли зарба йўллади ва ажойиб гол киритиб, барчани хотиржам бўлишга чақирди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Меҳмонлар жарима майдонида юзага келган пала-партишликдан Месси унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлимда, аниқроғи 61-дақиқада Мессининг жарима зарбасини қандай ижро этганини кўрдингизми? Воҳ-воҳ! Жаҳоннинг энг зўр футболчиси бўлишга даъвогарлик қилаётган Лео бу даъвоси бежизга эмаслигини яна бир марта исботлади.
Энди гол уриш навбати Роналдуга келган эди. Унга бунинг учун турк ўғлони Ўзил ёрдамга келди. Айнан унинг супер узатмасидан сўнг Криштиану жавоб тўпини киритди.
Учрашув ана шу ҳисобда якунланди, ва айтиш мумкинки, ана шу ҳисоб адолатлироқ, ўйинга мосроқ эди.
Барселона – Реал Мадрид 2:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 23 Роналду, 1:1 – 31 Месси, 2:1 – 61 Месси, 2:2 – 66 Роналду.
Барселона – Вальдес, Дани Алвес (Монтойя, 28), Маскерано, Альба, Иньеста, Хави, Бускетс, Адриано, Месси, Фабрегас (Санчес, 64), Педро.
Реал Мадрид – Касильяс, Арбелоа, Пепе, Рамос, Марсело, Хедира, Алонсо, Озил (Кака, 80), Ди Мария (Эссьен, 88), Роналду, Бензема (Игуаин, 62).
Огоҳлантиришлар: Педро (39), Алонсо (43), Бускетс (54), Озил (58), Пепе (78), Арбелоа (90).