Пайнетдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик. 2. МТС остонадан бошланар! 3. Ўғил болага 40 SIM-карта ҳам оз. 4. Янги телефон олмасдан, эскисини сотма. 5. Ўғил боланинг контактлари 40 туяга юк бўлур. 6. Жўнатилган СМС – отилган ўқ. 7. Ўз компаниянг – ўлан тўшагинг. 8. УзМобайлда VIP бўлгунча, МТСда қарздор бўл. 9. Абонентнинг югургани – Пайнетгача. 10. Контактли дўст айтилмас. 11. Элдан чиқсанг ҳам, хизмат доирасидан чиқма. 12. Телефон бор, телефонлар нақшидир, телефон бор, пейжер ундан яхшидир. 13. МТСдан айрилганни Юсел ер, бўлинганни Билайн ер. 14. Онасининг телефонига қараб, қизини ол. 15. Яхши телефон маҳалладан чиқмас. 16. УзМобайлга қанча берма тарбия, Юсел бўлур, Билайн бўлур, асло бўлмас МТС! 17. Бор СМС, кел СМС, бормасанг, келмасанг, телефонда қол СМС! 18. Бир абонентга етти компания ота-она. |